BIZNING HAMKORLAR

КНАУФ компанияси ўқитиш бўйича бепул курсларни давом эттирмоқда

Бу йил КНАУФ компанияси “Таъмирлашни кўрсатиш ва амалиёт: гипсокартондан КНАУФ тизимларини яратиш, КНАУФ қуруқ аралашмалари билан ишлаш”  дам олиш куни курсини  ўтиш учун барча хоҳловчиларни яна таклиф этмоқда. Курслар Тошкентдаги КНАУФ ўқув маркази базасида бўлиб ўтади.

 

ИЮНЬ

 

ИЮЛЬ

 

 

АВГУСТ

 

11, 25

 

Время: 10:00 – 12:00

 

09, 23

 

Время: 10:00 – 12:00

 

06, 20

 

Время: 10:00 – 12:00

 



2016 йил июл ва августда КНАУФ  компанияси барча хоҳловчилар учун пардозлаш ишлари асосларига ўқитиш бўйича бепул курсларини ўтказди. Машғулотлар дам олиш куни форматида ўтказилди, бу ерда иштирокчилар хоналараро тўсиқни қуриш ва асосий деворни иситиш учун гипсокартондан КНАУФ тизимларини қуриш жараёнларини амалда кўришлари мумкин эди.

 

Машғулотлар Тошкентдаги КНАУФ ўқув маркази базасида ўтказилди. КНАУФ ўқув марказининг раҳбари Саидакром Саидрасулов ва КНАУФ уста-тақдимотчиси Незом Саидмахмутхужаевлар малакали усталарни жалб қилмасдан ўз қўллари билан гипсокартондан КНАУФ тизимларини ташкил қилиш имкони ва Ўзбекистонда компания томонидан ишлаб чиқарилувчи қуруқ аралашмалар билан ишлаш ҳақида батафсил сўзлаб бердилар.

Иштирокчилар интерактив шаклда ўтказилган машғулотларга жонланган қизиқиш кўрсатдилар. Курсларнинг амалий қисми вақтида ҳар бир иштирокчи шурупбурагич билан ишлаш, лазер ўлчагич ёрдамида ўлчовларни олиш, профилларда уловчи заклепкалар қилиш, гипсокартон учун каркаслар тайёрлаш имконига эга бўлдилар. Барча иштирокчилар яхши биладилар, қандай профил турлари мавжуд ва гипсокартон ишлатилишининг ҳар хил мақсадлари учун керакли ўлчамларни танлашлари мумкин, хоҳ осма шифт бўлсин, хоҳ хоналараро тўсиқлар бўлсин.

Фуқаролар учун КНАУФ бепул курсларини ўтказилишидан асосий мақсад DIY (Do It Yourself) – «Ўзинг яса» хусусий секторида қурилиш бозори сегментини ривожлантириш бўлган, у таъмирлаш ишларини ўтказишга ҳаражатларини сезиларли пасайтириш, интерьер расмийлаштирилишида ўйланганларни ўз қўллари билан ҳаётга тадбиқ қилиш ва қурилиш ишлари нозикларини инобатга олиб материаллар қўлланилиш қоидаларига ёрдам беради.

КНАУФ компанияси аҳоли учун таълим лойиҳалари ва бепул курсларга катта аҳамият беради – бу Ўзбекистонда КНАУФлойиҳаларининг шундай кўринишдаги лойиҳасининг биринчиси эмас. Худди шундай, Бухоро ва Тошкентда КНАУФ ўқув марказлари фаолият юритмоқда, уларда қуруқ қурилиш технологияларига бошловчиларни қандай бўлса, тажрибали қуруқвчиларни ҳам худди шундай бепул ўқитилади. Компания 15 та профессионал қурилиш колледжлари билан ҳамкорлик қилмоқда, ўқувчиларга амалиёт ўтишга ва малакаларини ошириш имконини тақдим этмоқда. 2015 йил кузида Марғилонда биринчи КНАУФ ресурс маркази очилди. Тошкент ва Самарқанд архитектура-қурилиш институтларидаги КНАУФ Консультацион марказлари бўлажак қурувчиларга КНАУФ қуруқ қурилиш тизимларини ўрганиш ва уларнинг муҳандислик таснифланишида ёрдам бермоқда.

КНАУФ дам олиш кунлари бепул курсларида иштирок этишни хоҳлаганлар ва ўтказилиш аниқ саналарини билмоқчи бўлганларни қуйидаги телефон рақамлари орқали уланишингизни илтимос қиламиз: +998 71 1501159 (ички 412) ёки +99890 3702732. Шундай қилиб завкани электрон манзилга жўнатишингиз мумкин: Nezom-Khuja@knauf.uz.

Қўнғироқлар 09:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.

КНАУФ компанияси ҳақида:

КНАУФ гуруҳи – 1993 йилдан бошлаб Россия ва МДҲ давлатларида инвестицион фаолиятини амалга ошираётган ҳалқаро компания. Бугунги кунда КНАУФ гуруҳи дунёдаги йирик қурилиш пардозлаш материаллари ишлаб чиқарувчиларининг бири ҳисобланади.