TA`MIRLASH

Суюқ обойлар – тежамкор таъмирлаш учун тўғри ечим

Хонадон ёки уй соҳиби бўлган ҳар бир киши, вақти келиб, уларни янгилаш ҳаракатига тушади. Кимдир бу ишга қувонч билан, ижодий ёндашса, кимдир учун таъмирлаш ҳақиқий бош оғриғига айланади.

Бугунги кунда бозорда таъмирлаш жараёнини енгиллаштирувчи кўплаб замонавий ечимлар бор, улар таъмирлаш ишларини роҳатга айлантириб юборади. Бироқ, ёрқин ва жозибали реклама қилинган ҳар нарса ҳам ваъда қилинганидек натижа бермайди. Шу сабабли, безатиш учун материаллар танлаётганда, биринчи навбатда материалнинг жозибадорлигига эмас, балки унинг сифати, узоққа чидаши ва ишлатилишининг соддалигига эътибор бериш керак. Бугун биз “Ичанки” савдо маркасининг суюқ обойлари деворлар учун қанчалик сифатли ва чиройли безак бўлишини намойиш этамиз. Суюқ обойлар қуруқ аралашма тарзида сотилади. Унда бўлажак интерьернинг қандай рангда бўлиши, безак унсурлари ва елим компоненти олдиндан кўзда тутилган. Суюқ обойлар чекланмаган кўламдаги ғояларни синаб кўриш ва амалга ошириш имконини беради. Уларни қўллаш учун юзанинг текис бўлиши шарт эмас. Суюқ обойлар ёрдамида деворда суратлар ва турли нақшлар тушириш мумкин. Яна бир муҳим афзаллик – бароқ мушугингизнинг ўткир тирноқлари-ю, кичкинтойларнинг “санъат намуналари” улар учун қўрқинчли эмас, қолаверса, улар девордан кўчмайди. “Ичанки” суюқ обойларининг афзалликларини яна узоқ давом эттириш мумкин, жумладан:

“Ичанки” суюқ обойларининг афзалликлари

- безак сувоғининг ўрнига ўтади ва чоксиз қоплама эффектини яратади;

- толали тузилмаси иссиқликни сақлайди ва шовқинни ютади;

- аллергия қўзғамайди, антистатик хусусиятга эга (чанг юқтирмайди);

-зарур бўлганда шикастланган ерини осон алмаштириш мумкин;

- мураккаб, рельефли юзаларда ҳам қўллаш, кўпбурчакли хоналарни ва мураккаб айлана қурилмаларни безаш имконияти;

- шпаклёвкада иқтисод қилиш. Суюқ обойлар тирналиш ва кичик ёриқларни ёпиб, нуқсонларни кетказади.

Суюқ обойлар таъмирлаш жараёнида ҳам, ишлатиш даврида ҳам, инсон саломатлиги учун мутлақо хавфсиздир. “Ичанки” суюқ обойлари таркибига пахта толаси ва елим киради.

“Ичанки” суюқ обойларини тайёрлаш:

Суюқ обойларни тайёрлашда махсус кўникма ва маҳоратга эга бўлишингиз шарт эмас. Фақатгина: суюқ обойнинг қуруқ аралашмаси, сув, пластик идиш ва куракча керак бўлади. Ишлатишдан олдин қуруқ аралашмали пакет силкитилади, шунда таркибий унсурлар яхшилаб аралашади. Қуруқ аралашма тоза пластик идишга солинади ва илиқ сув қуйилади (1 кг. “Ичанки”га 5 л. сув). Совуқ сувда материалнинг барча компонентлари эримайди, ўта иссиқ сув эса, елим сегментини ишдан чиқаради. Шундан кейин, ишлатишга тайёр майин, бир турдаги массага айланишига қадар аралаштирилади. Аралашмани фақат қўлда аралаштириш керак. Миксерда жадал аралаштириш материалнинг ранги ва таркибига зарар етказиши мумкин. Суюқ обойларни аралаштириб, массада қумоқ-қумоқ  аралашма қолмаслигига эътибор бериш лозим. Яхшилаб аралаштиргандан кейин, аралашма пакетга солинади ёки идишнинг ўзида қолдирилади, лекин устига полиэтилен пакет ёпиб қўйилади – нами буғланиб кетмаслиги керак. Масса 30 дақиқадан 5 соатгача тиндирилади. Бу вақт давомида елим сегменти эрийди ва аралашма бир турдаги консистенцияга етади.

Деворларни безаш

Деворларни суюқ обойлар учун тайёрлаш, бошқа безак материалларига қараганда, анча осон. Ишчи юзани чанг ва кирлардан тозалаб, хомаки бўёқ бериб чиқишнинг ўзи кифоя – юза суюқ обойлар суртишга тайёр бўлади. Асосийси – қадоқда кўрсатилган йўриқномага риоя этиш ва уларни суртиш технологиясига амал қилишдир.

Суюқ обойларни суртиш учун энг қулай асбоб – шаффоф пластик тёрка, текислагич ёки куракчадир. Суртиш жараёни махсус кўникма ва маҳоратни талаб қилмайди, шу сабабли, суюқ обойни мустақил суртиш мумкин. Обой суртишни юқори ўнг бурчакдан бошлаш керак. Шаффоф куракчадан фойдаланган афзалроқ – ундан суртилаётган қатлам қалинлиги кўриниб туради. Суртишдан мурод обой массасининг юза бўйлаб бир текисда қопланишини таъминлашдан иборат.

Қатлам ўта юпқа бўлса, ёриқлар юзага келиши мумкин, улар куракчанинг ортга қайтишида ёпилади. Қатлам 2 мм.дан қалинроқ бўлса, материалнинг кўпроқ сарф бўлиши ва секинроқ қуришига сабаб бўлади, лекин тайёр қоплама сифатига асло зарар етказмайди. Бутун хона бўйлаб бир хил қалинликка риоя этиш тавсия қилинади. Шунда, обой қуриганидан кейин, бир текисдаги қопламага эга бўласиз.

Суюқ обойлар билан ишлаш жараёнида ва безаш ишлари якунлангач, хонани шамоллатиш керак. Бу намнинг тезроқ буғланишига ва суюқ обойларнинг қуришига ёрдам беради.

Ўртача олганда, ишлов берилган юза қуриши учун 12 соатдан 48 соатгача вақт кетади. Бу обойлар таркиби ва хонадаги ҳароратга боғлиқ.


Обойлар қалинлиги

Қоплов майдони, кв.м

Қуриш вақти

2 мм дан 3 мм.гача

15 кв.м. – 18 кв.м.

12-22

3 мм дан 4 мм.гача

12 кв.м. – 15 кв.м.

18-26

4 мм дан 5 мм.гача

9 кв.м. – 12 кв.м.

24-48

5 мм дан 1 см.гача

6 кв.м. – 9 кв.м.

48-72

 “Ичанки” суюқ обойлари таркибига фақат экологик хавфсиз табиий материаллар киради, шу сабабли улар билан болалар ётоқлари, болалар боғчалари ва мактаблардаги хоналарни безаш мумкин.

“Ичанки” суюқ обойларининг кенг танлови Elegant House дўконида тақдим этилади. Бу ерда нархлар ҳам ҳаммабоп – 5 кг учун 100 минг сўм.

Манзил: Юнусобод тумани, Қурилиш маркази, 4- қават, 407- дўкон

Мавзу бўйича:

Танишинг – қайноқ босмали обойлар

Обойлар: ақлли малла соч қизнинг оқилона танлови))