TA`MIRLASH

Knauf Brown: чексиз - қуруқ қурилиш!

Пол – хонанинг муҳим элементидир, у энг юқори даражали талабларга жавоб бериши керак. Полнинг ташқи кўриниши ва сифати асосида уйнинг умумий манзараси тўғрисидаги тасаввур ҳосил бўлади. Бу тасаввурнинг қийшиқ, ғичирлайдиган ва у ёққа, бу ёққа “юрувчи” пол туфайли бузилиши афсусланарли ҳолдир. Сиз юрасиз, уй жихозларини қўясиз ва сурасиз, оғир нарсаларни тушириб юборасиз, демак, пол – юқори даражада эксплуатация қилинадиган элементдир.

Хонанинг қулайлиги полнинг тўғри ётқизилганлигига боғлиқ. Пол конструкцияси хатоларни кечирмайди, олдинми, кейинми улар ўпирилган жойлар, ғичирлаш ва тирқишлар сифатида намоён бўлади. Бироқ пол конструкциясини танлашга жиддий ёндашилганда буларнинг олдини олиш мумкин.

Пол қопламаларининг турли-туманлиги ҳар қандай дизайнерлик ғояларини ҳаётга татбиқ этиш имконини беради.  Бироқ яхши пол бу нафақат ишнинг охирида биз кўрадиган яхши материалдир (паркет, ламинат, линолеум ва б.). Яхши пол бу – бутун бошли тизимдир.

Яқин вақтлардан бери КНАУФ компанияси Ўзбекистонга полни цемент билан текислаш ўрнига замонавий ва тўла қийматли «Knauf Brown пол учун қуруқ асос»ни тақдим этмоқда.

Эндиликда теп-текис ва юқори сифатли пол қилиш учун цемент қоришмасини тайёрлаш, пол сатҳини текислаш ва унинг тўлалигича қуришини бир ҳафта кутишнинг кераги йўқ.  Knauf Brown қуруқлигича, тез ва осонлик билан ётқизилади. Уни ётқизиш давомида хона ифлосланмайди ва нам бўлмайди.  Полни қопламалар билан пардозлашни Knauf материалини ётқизиб бўлган заҳотиёқ бошлаш мумкин.

Пол нафақат эстетик таассурот қолдириши керак. Қишда иссиқ, ёзда салқин бўлиши ва йил бўйи файз ва қулайлик туғдиришини истайди киши. Knauf Brown юқорида санаб ўтилган барча талабларга жавоб беради. Унинг таркибига фақат экологик жиҳатдан тоза керамзит ва гипс каби табиий материаллар киради. Табиий гипснинг ажойиб хусусиятлари ҳақида биз бир неча бор ёзганмиз.

Керамзит қуруқ текислаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ушбу экологик жиҳатдан тоза материал иссиқлик ва шовқиндан сақлаш, юқори даражали пишиқлик ва чидамлилик хусусиятларига эга. Айтганча, Германияда керамзитдан деворлар ва томларнинг иссиқликни сақлаши (термоизоляцияси) учун кенг фойдаланадилар. Маълумки, немислар ўз соғликларини қунт билан кузатиб борадилар ва хавфсиз қурилиш материалларини афзал кўрадилар.

Полнинг навбатдаги элементи гипсокартон тахталари (Knauf Brown). Гипсокартон (жигар ранг картон қопламали) полни тезкор ва қулай тарзда ётқизиш учун мўлжалланган.

 «Knauf Brown пол учун қуруқ асос» тизимининг Марғилон ш. тақдимоти. Мақсад Жангиров фотосурати.

Албатта, пол учун конструкция танлаш, бу – сизнинг шахсий ихтиёрингиз. Лекин танлаш жараёнида шуни эсда тутингки,  сифатли қурилиш материаллари, пухта ўйланган тизимлар ва сертификатлари бор усталаргина -  узоқ вақтга етадиган ва экологик жиҳатдан хавфсиз таъмирлашнинг кафолатидир.

Полни тўғри ётқизиш масалалари бўйича КНАУФ мутахассисларидан маслаҳат олинг.