TA`MIRLASH

Уй учун энг иссиқ «кийим»…

Бизнинг замонавий иситиш тизимимиз мукаммалликдан узоқ. Афсуслар бўлсинки, УКХ (уй-жой коммунал хўжалиги) ходимлари қанча ҳаракат қилсалар-да, уй-жойларни иситиш мавсумида иситиш тизимининг ишлаш жараёнида барибир тўхталишлар рўй беради, бу – бор нарса. Иссиқ нарсаларга ўралиб ўтириб, бу тизим қачонлардир лозим даражада ишлаб кетиши ва қўшимча иситиш асбобларидан фойдаланмаслигимизга  кўзимиз етмайди.

Эҳтимол, кимгадир бу ғалати туюлар, лекин  Тошиссиққувват туман бўлимига боравериб сарсон бўлгандан кўра, мустақил равишда уйни иситиш кўпроқ амалий натижа беради.

Эски уйларнинг олд томонларини совуқ ўтказмайдиган қилиш, янги уйларни маҳаллий иқлим  шарт-шароитларидан келиб чиқадиган норматив талабларни ҳисобга олган ҳолда қуриш лозим.

Иситиш муаммосининг самарали ечимларидан бири – ташқи деворларни совуқ ўтказмайдиган қилиш. Бундай усул электр қувватининг сарф бўлишини, иситиш учун харажатларни камайтириш ҳамда бинонинг конструктив жиҳатдан мустаҳкамлигини ошириш имконини беради.

Ҳозирги вақтда қурилиш материаллари бозори иситиш тизимларининг ҳар хил турларини тақдим этади. Бу тизимлардан қайси бири энг самарали эканлигини фақат батафсил ўрганиш орқали тушуниш мумкин.

Баъзи иссиқликни сақловчи тизимлар биноларнинг олд қисмларини совуқ ўтказмайдиган қилишнинг тўлиқ тўпламини ташкил қилади ва устидан сувоқ қилинади. Бундай усул энг қулайдир.

Иссиқликни сақловчи тўплам таркиби қандай?

Аксарият иссиқликни сақловчи тизимлар тўплами таркибига иссиқликни сақловчи материалнинг ўзи камдан-кам киради. Уни алоҳида сотиб олиш керак. Бироқ, кам ва кўп қаватли биноларни сифатли термоизоляцияси учун тўлиқ тўпламли тизимларни тақдим этувчи ишлаб чиқарувчилар ҳам бор.

Иссиқликни сақловчи тизимга барча монтаж учун зарур материаллар киради, булар:

иссиқликни сақловчи материаллар (минерал пахта ёки пенополистиролдан тайёрланган плиталар);

сувоқ-елимли аралашмалар;

совуқ ўтказмайдиган материалларни маҳкамлаш учун дюбель ва анкерлар;

ҳимоя қатламни арматуралаш учун шишадан ясалган тўрлар;

грунтлаш материаллари;

манзарали сувоқлар, фасад учун бўёқлар.

Минерал пахта ёки пенополистиролга асосланган тизим нима? Бундай саволга фақат уй эгасининг ўзи жавоб бериши мумкин. Лекин олдин у уйини иситиш имконини берувчи у ёки бу иссиқликни сақловчи материалнинг параметрлари билан танишиб чиқиши зарар қилмайди.

Пенополистирол бинонинг тўсиб турувчи конструкциялари иссиқлигини сақлаш учун мўлжалланган. Бу деярли енгил ва намликка чидамли материал бўлиб, иссиқлик ва буғ ўтказувчанлик даражаси пастдир. Лекин бошқа – минерал пахтадан тайёрланган иссиқлик сақловчи материалга нисбатан хонани шовқиндан сақлашда самарадорлиги камроқ.

Минерал (базальт) пахта механик таъсирларга чидамли ва буғни ўтказади. Унинг ушбу хусусияти намлик, моғор ва замбуруғ тарқаладиган муҳит ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади. Толали тузилиши ҳисобига бундай плита шовқиндан сақловчи ва иссиклик сақловчи хусусиятларга эга.



Яна бир маслаҳат – эслатмани эътиборсиз қолдирманг, қурилиш, таъмирлаш ишларини синалган ва сертификатлари бор усталарга топширинг.  Фасадларни пардозлаш ва иссиқлигини сақлаш ишларига жиддий талаблар қўйилишини ҳисобга олган ҳолда, ҳақиқий мутахассис ишларнинг фақат бир турини профессионал даражада бажариши мумкинлигини эсда тутинг. Барча ишларни бажара оладиган уста, ҳеч бир ишни профессионал даражада  бажара олмайди. Бу ерда биз фасадлар билан боғлиқ ишларни бажарувчи усталар алоқа манзилларини келтирдик…