TA`MIRLASH

КНАУФ МП 75 машина штукатуркаси – сифатли таъмир гарови

Замонавий технологиялар ҳаётимизнинг барча жиҳатларини ўзгартирмоқда, қурилиш ҳам шу жумладан. Таъмирлаш-пардозлаш ишлари бажарилишининг сифати ва тезлигига талаблар ҳам ўзгарди. КНАУФ компанияси илм-фан ва техника уйғунлигига эътибор бериб, анчадан бери пардозлаш ишларини модернизациялаш борасидаги энг янги ишланмаларни муваффақиятли қўллаб келмоқда ва қудратли PFT юқори унумдор штукатурка станцияларини ва турли ёрдамчи агрегатларни ишлаб чиқармоқда.

Автомат штукатуркалаш машинаси – унумдорлиги юқори бўлган, катта миқёсдаги пардозлаш ишларини қўл меҳнатини минимумлаштирган ҳолда амалга оширишга қаратилган мосламадир. Қоришмаларни аралаштириш ва узатишни амалга оширувчи штукатурка станцияси штукатуркалаш-бўяш ишларини анча тезлаштириш, аралашмаларнинг оқилона қўлланилишини таъминлаш ва объектни фойдаланишга топшириш муддатларини қисқартиришни таъминлаш имконини беради.

КНАУФ PFT конструктив бажарилганлиги, юқори унумдорлиги, материал узатишдаги босими билан ажралиб туради. Бу ҳали ҳаммаси эмас: деярли барча замонавий штукатуркалаш станцияларини мобиллик, функционаллик ва муайян шароитга мослашувчанлик каби сифатлар бирлаштириб туради. КНАУФ PFT мосламалари турли кўламда фаолият юритувчи қурилиш-таъмирлаш фирмаларида барқарор талабга эга. Анъанавий усулга қараганда, деворларни машинада штукатуркалаш материаллар сарфини камайтириш, якуний натижани яхшилаш, самарадорликни ошириш ва ишни енгиллатиш имконини беради.

Тўғри штукатуркаланган деворлар тартибли ва нафис кўринади. Яқингача текис юзага эга бўлиш учун анча куч ва маблағ сарфлаш керак бўларди. Энди эса, замонавий технологиялар туфайли, штукатуркалаш ишларида вақт, куч ва пулни тежаш мумкин.

КНАУФ МП75 машина штукатуркаси – машина усулида амалга ошириладиган штукатуркалашнинг энг машҳур усулларидан биридир. У юқори адгезияли (деворга бирикиши кучли), универсал қуруқ штукатурка аралашмаси бўлиб, экологик тоза табиий минерал – гипс ва полимер қўшимчаларга асосланади. Материал инсон учун зарарли таркибий қисмларга эга эмас. Бундан ташқари, у хонадаги намлик режимини мувофиқлаштиришга қобил, бу билан хонада қулай микроиқлимни яратади. У билан деворларни ҳам, шифтни ҳам бирдек муваффақиятли штукатуркалаш мумкин. Бир қатламли машина штукатуркасининг сифати цемент-қумли ўхшашлариникига қараганда анча яхшидир. КНАУФ МП75 бир вақтнинг ўзида штукатуркалаш ва шпаклёвкалаш, декоратив унсурлар яратиш, фақат таъмирлаш эмас, балки қайта тиклаш ишларини ҳам ўтказиш имконини беради.

Аралашмани исталган қаттиқ юзаларга суртиш мумкин: ғишт, бетон асослар, шунингдек цементли штукатурка юзасига ҳам. МП 75ни самарали қўллаш учун КНАУФ PFT G4 штукатурка машинасидан фойдаланиш тавсия этилади.

КНАУФ МП75 штукатурка аралашмаси билан ишлаш жараёни:

Юзани кирлардан тозалаб, қуритиш ва грунтовкалаш керак бўлади. Кучли шимиб оладиган асослар, масалан, силикат ғишт ёки газ-бетонга КНАУФ Грундирмиттель ёки КНАУФ Ротбанд-Грунд грунтовкаси билан ишлов берилади (сувда 1:3 нисбатда эшилтирилади). Кам шимадиган юзалар (бетон, цемент асос, пенополистирол)га Бетонконтакт суртилади. Грунтовканинг қуриш вақти 6 соатдан 24 соатгача. Қуриётган грунтовкага чанг тушмаслигига алоҳида эътибор бериш керак бўлади!

Юзага, порциялаб (ҳар 30 см.да), маёқлар учун маҳкамлаш аралашмаси сифатида, МП 75 суртилади. Маёқлар орасидаги масофа ишчи қоида узунлигидан ошмаслиги керак. Кейин ҳимоя бурчак профиллари ўрнатилади. МП 75дан озгина бурчак профилларга, масофаси 30 см.дан ошмайдиган қилиб суртилади.

МП 75 штукатурка машинаси бункерига солинади ва келадиган сув сарфи ишлаб чиқарувчи томонидан штукатурка консистенцияси учун тавсия этиладиган даражада белгиланади.

Механик усулда юза штукатуркаланишида қуйидаги талабларга риоя этиш лозим:

  • Аралашмани узатувчи пистолет ишчи юзасига перпендикуляр равишда, ундан 20–30 см нарида ушланади;
  • Суртиладиган штукатурка қатламининг қалинлиги пистолет ҳаракати тезлиги билан бошқарилади: пистолет қанча тез ҳаракатланса, штукатурка қатлами шунча юпқа бўлади;
  • Штукатурка суртишни юқори чап бурчакдан чапдан ўнгга ва тепадан пастга қараб бошлаш керак.
  • Шифт юзаларини штукатуркалашда штукатурка қатлами 15 мм.дан ошмаслиги керак. Аралашмани деразага қарама-қарши томондаги бурчакдан бошлаб берган маъқул.
  • Шлангдаги аралашма 15 дақиқадан узоқ қолмаслиги керак.

Сепилгандан кейин 2 соат давомида штукатурканинг ёпишиши рўй беради. Ушбу вақт оралиғида, металл трапециясимон рейка ёрдамида, штукатуркаланган юзани текислаш амалга оширилади. Аралашманинг ортиқчалари кичик шпатель билан олиб ташланади. Юзани бўяшга ёки обой ёпиштиришга тайёрлашда текислашдан 15 дақиқа кейин юза яхшилаб сув билан ивитилади ва қаттиқ губка ёки намат ишқалагич билан ишқаланади. Жилосиз юза пайдо бўлгунига қадар штукатуркани кенг ҳаракатлар билан энли шпателда текисланади. Ялтироқ юзага эришиш учун қуруқ аралашма ёпишишидан кейин камида 5 соат ўтгач, қайта намланади ва ишқаланади.

Кнауф-мп-75

КГАУФ МП 75 гипсли штукатуркаси билан штукатуркаланган юза силлиқ бўлиб қолади ва қалин қатлам қилиб суртилганда ҳам ёрилиб кетмайди. Энг муҳими – штукатуркаланган юза қўшимча шпаклёвкалашга муҳтож эмас. КНАУФ-МП 75 гипсли штукатуркаси сарфи анъанавий цементли-қумли штукатурка аралашмаларига қараганда 2 баробар тежамлидир. Бинобарин, материаллар ва меҳнат тежамкорлигига эришиш очиқ-ойдиндир. Ўртача, 4 кишидан иборат бригада бир сменада 200 кв.м. юзани Кнауф МП 75 гипсли штукатуркаси билан штукатуркалай олади. Бу қўлда бажаришга қараганда 3–4 баробар кўпроқдир.