MASLAHATLAR

Уйингиз учун бассейнга буюртма берганмисиз?

Ёзни очиқ ҳавода чўмилишсиз ва офтобда қорайишсиз тасаввур қилиш қийин. Бассейнгача вақтни сарфламаслик учун, уни ўз ҳовлингизда ўрнатишингиз маъқулроқ. Аммо бугунги кунда шахсий бассейнларнинг шунчалик кўп турлари борки, бехабар оддий киши учун энг “тўғрисини” танлаш жуда ҳам мушкул. Қуйида - бассейнлар, ва уларнинг хусусиятлари ҳақида...


Ер сатҳига ўрнатиладиган бассейнлар

bassejn-dlya-dachi

Бассейнларнинг ушбу турларига ер сатҳига ўрнатиладигани киради. Бошқаларидан ташқари, улар қуйидаги сифатлар билан ажралиб туради:

  • Йиғиш жараёнининг соддалиги ва юқори тезлиги - улар қурилиш билан шуғулланишга вақти йўқ одамларга жуда мос келади;
  • Нисбатан кичик ўлчамлари, уларни ҳатто унча катта бўлмаган ҳовлиларда ҳам фойдаланиш имконини беради;
  • Мавсумий фойдаланиш имконияти - йилнинг совуқ даврида бундай бассейнни йиғиштириб қўйиш мумкин;
  • Иқлим шароитларига ва механик таъсирга чидамлилиги;
  • Сафарбарлик - бундай бассейнларни амалда исталган жойда ўрнатиш мумкин ва унинг қисмларини ташиш қийинчилик туғдирмайди;
  • Конструкция нархининг арзонлиги - ер сатҳига ўрнатиладиган бассейнлар асосий бассейнлардан анча арзонга тушади.


Бассейнларнинг ушбу модификацияси тўғри тўртбурчак, овал шаклида ва юмалоқ бўлиши мумкин. Бошқа шакллар ҳам мавжуд, аммо улар бирмунча кам учрайди. Ўлчами бўйича: амалда исталган ўлчамдаги бассейнлар мавжуд. Бундай бассейнларнинг кўпчилиги конструктор тамойили бўйича – эҳтиёт қисмларнинг тайёр тўпламидан йиғилади. Конструкцияни ўрнатиш текис юзада амалга оширилиши лозим.

Ер сатҳида ўрнатиладиган бассейнларини тайёрлаш учун ишлатиладиган материаллар:

  • Резина;
  • Латекс;
  • Полипропилен;
  • Шиша тола;
  • Темирнинг турлича типлари.


Бетон бассейнлар


Асосий типдаги ёпиқ бассейнлар қурилишида кўпинча ҳовузини бетондан тайёрлашади. Бундай иншоотлар узоқ муддат мобайнида чидаши ва мустаҳкамлиги билан ажралиб туради. Уларга пардоз бериш учун исталган материал, шакллар тўғри келади ва ўлчамлар ҳам турлича бўлиши мумкин. Бундай сузиш бассейнларининг асосий қулайлиги шундан иборатки, ер ости сувларининг юқори даражасида ҳам уларни қуришга йўл қўйилади

Ушбу типдаги бассейнларни қуриш 3 босқичда амалга оширилади:

  1. Қурилишнинг биринчи босқичи лойиҳалаш ҳисобланади;
  2. Кейин ҳовузни тайёрлаш амалга оширилади - уни барпо этиш жараёнида бетон қуйиш узлуксиз амалга оширилишини назорат қилиш муҳим, бўлмаса ундан фойдаланиш бошлангандан кейин тезда ёрила бошлайди;
  3. Ишлар тугагандан сўнг пардозлаш бошланади.


Муҳими, бундай бассейнни қуриш бўйича ишларни фақатгина ўз ишини устаси бўлганларга ишониш мумкин. Уларни бизнинг Тўпламнинг бўлимларида топишингиз мумкин.

Каркасли ёки йиғма бассейнлар


Каркасли бассейнлар темир қисмлардан йиғилган, ПВХ плёнка билан қопланган вақтинчалик иншоотлар ҳисобланади. Конструкциянинг каркаси листли ёки - таёқчали бўлиши мумкин. Каркасниннг биринчи типи ишончлироқ ҳисобланади, чунки темир листлардан иборат. Таёқчали бассейнларнинг ҳовузи эса ПВХ-плёнкадан иборат бўлади. Темирдан эса фақатгина юқори қисми тайёрланади. Ушбу типдаги бассейнлар икки тоифага бўлинади - мавсумий (ёзги) ва совуққа чидамли, улардан йил давомида фойдаланиш мумкин. Иккинчи типдагиси мустаҳкамланган қаттиқ қовурғаларга ва кенг комплектацияга эга. Зинапоядан ташқари унга пуркагичлар, фильтр, резина ичак ва скиммерлар қўшиб берилади.

Композит бассейнлар


Композит типдаги бассейн ҳовузи шишапластикдан тайёрланади. У яхлит тузилишга ва чиройли ташқи кўринишга эга, ва шунинг учун -пардозлашга эҳтиёж йўқ. Шунингдек у ўзининг бетонли “ҳамкасбидан” бир неча баравар мустаҳкам, ва ундан фарқли ўлароқ юқори коэффициентли эгилувчанликка эга, бу эса ёриқлар пайдо бўлишнинг эҳтимолдаги хавфини камайтиради. Бундай бассейнларнинг асосий қулайлиги шундан иборатки, уларни цементлашга эҳтиёж йўқ. Шунингдек улар:

  • Бир ойдан кам бўлган муддатда ўрнатилиши мумкин, чунки ерни олдиндан тайёрлаш талаб этилмайди;
  • Ҳаддан зиёд оғирликларга, УБ - нурланишга ва кимёвий воситаларга нисбатан чидамли;
  • Фойдаланиш осон;
  • Қишки мавсумда сувини тўкиш талаб этилмайди;
  • Турли ўлчам ва шакллар билан фарқ қилади - яъни амалда исталган кўринишда бўлиши мумкин;
  • Паст даражадаги иссиқлик ўтказиш хусусиятига эга, у туфайли мунтазам равишда иситишга муҳтож эмас;
  • Тўғри ўрнатилганда узоқ муддат давомида хизмат қилиши мумкин.


Тошкент шаҳрида бассейннинг асбоб - ускуналарини ва асосини ўрнатиш билан шуғулланадиган тажрибали устани Тўпламда топиш мумкин. Рўйхатдан ўтинг, холос, ва ишончли мутахассисларни излашни бошланг!

Полипропиленли бассейнлар

bassejny-iz-polypropilena

Ушбу типдаги бассейнлар полипропиленли пластиналардан тайёрланади, уларнинг қалинлиги 5-10 мм ташкил қилади. Пластиналар пайвандлаш усули билан бириктирилади, бу эса тайёр ҳовузни суви оқиб кетмайдиган, тўлиқ зич ҳолатга келтиради.  У очиқ ҳавода ҳам, шунингдек бино ичида ҳам ўрнатилиши мумкин. Ўлчам ва шакллар бўйича чекловлар мавжуд эмас. Шунга ўхшаган конструкциялар қуйидагилар билан ажралиб туради:

  • осон ўрнатилиши;
  • мустаҳкамлиги;
  • узоқ муддат чидаши билан.


Агар сизга спорт ёки исталган бошқа турдаги бассейнларни қуришга, шунингдек у билан боғлиқ бўлган (маслаҳатлар ва ҳок.) хизматлар мажмуини тақдим этишга ихтисослашган малакали уста керак бўлса, Тўпламдан фойдаланинг. Қурилиш Тошкентнинг исталган туманида, ва бошқа жойларда ҳам бажарилади!