DIZAYN

Тошкентда темирдан нафис ишланган буюмлар

Темирдан нафис ишланган мебель ва буюмлар уйингизга қай даражада енгиллик ва шинамлик бағишлаши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ҳали ўрта асрлардаёқ уйларнинг интерьер ва экстерьерларини темирдан нафис ишланган буюмлар безаб турган.

мебель для гостиной

Бизнинг давримизда ҳам темирга бадиий ишлов берувчи усталар бор, улар бир парча темирдан дурдона асар яратишади. Тошкентдаги нафис гулли ва чиройли бадиий нақшлар билан безатилган темир дарвозалар ва шахсий уй ромларидаги панжаралар анчагина. Ҳам ташқи, ҳам хоналарнинг ички темирдан нафис ясалган зиналари мустаҳкам ва узоқ муддат хизмат қиладиган таасурот уйғотади. Бизнинг Ustabor.uz сайтимизда “Нафис темир буюмлар” бўлимида сиз темирга ишлов бериш бўйича тошкентлик усталарнинг ишларини кўришингиз мумкин.

ворота.jpg

кованые ворота.jpg


Хоналар интерьерида ва ҳовлиларни ободонлаштиришда темирдан нафис ишланган мебелнинг яна бир афзаллиги - бу унинг қулайлигидир.

Келинглар кўриб чиқамиз, темирчи усталарнинг ясаган нафис буюмлари сизнинг хонадонингиз, уйингиз ва офисингизга жозиба бағишлаши мумкин.

Темирдан нафис ишланган дарвозалар. Улар - ташриф қилувчи кўрадиган биринчи нарса. Дарвозанинг қанчалик чиройли ва ажойиб бўлиши буюртмачига ҳам, шунингдек темирдан нафис ишланган буюмлар ясовчи устанинг маҳоратига ҳам боғлиқ.

кованые заборы.jpg

Темирдан нафис ишланган тўсиқлар - темирдан нафис ишланган дарвозаларнинг табиий давоми. Терилган ғишт билан уйғунликда темирдан бадиий ишланган ҳашаматли қисмлари уй эгасининг яхши диди ҳақида таасурот уйғотади.

kovanie-reshetki

kovanaya-reshetka-na-okne-iznutri

Тилларанг қуймалар, нақшлар ва гуллар билан безатилган ромдаги декоратив усулда ишланган темир панжаралар, чекланганлик туйғусини уйғотмасдан, уйингизни ҳимоя қилади.

перила

Ар - деко ҳашаматли услуб – темирдан нафис ишланган зина панжаралари, зинапоя ва қандил.

гармония кованые предметы.jpg

мебель.jpg

Меҳмонхонадаги темирдан нафис ишланган мебель. Ҳатто темирдан нафис ишланган катта креслолар, диванлар, журнал столлари хонага енгил ва салобатли кўриниш бағишлайди.

cat_img_art

Ҳар бир хонада темирдан нафис ишланган предметлардан фойдаланиб бутун уйнинг ягона услубига эришиш мумкин.

кованая кровать

кованая кровать

Бурама темирдан нафис ишланган каравот. Ётоқхона учун урфдан қолмайдиган ечим.

Темирдан нафис ишланган хай - тек - ғайриоддий, аммо ўзгача услуб.

kovaniy-hay-tek

Улар - бизнинг ёқимтой жониворларимиз бўлмаса қаерга ҳам борардик? Темирдан нафис ишланган жониворнинг кўриниши беихтиёр табассум уйғотади.

kovka-koshka

Уйингиз қандай бўлиши фақатгина сизга боғлиқ. Ustabor.uz сайтидаги темирдан бадиий буюмлар ясовчи усталар эса сизнинг темирдаги орзуларингизни рўёбга чиқаришдан хурсанд бўлишади.

 

Smartfoningizga bizning bepul ilovani yuklab oling!