DIZAYN

Чўзиб кийдириладиган шифтлар учун чироқни қандай танлаймиз

Қачондир чўзиб кийдириладиган шифтни ясатган киши унга чироқ танлаш масаласига дуч келган. Оддий шифтдан фарқли ўлароқ чўзиб кийдириладиган шифт ёруғлиқ манбаларини жойлаштиришнинг турли вариантларини амалга ошириш учун имконият (жой) беради.

svetilniki-dlya-natyajnih-potolkov

Барча электр коммуникациялари плёнка остида яширилади, чироқларнинг ўзлари эса жойлашувини ўзингиз танлаган махсус деталларга маҳкамланади. Бироқ, ёритиш асбобларига нисбатан муайян талаблар қўйилади:

  • Ичига ўрнатилган галоген лампаларнинг қуввати 30-35 ваттдан ошмаслиги керак;
  • Ҳамма вақт термоҳалқадан фойдаланиш зарур;
  • Ойнали қайтаргич ўрнига алюмин қайтаргични танланг, чунки ойнали қайтаргич нурни ўтказади ва шифтни ичкаридан ёритади, бу плёнка остидаги барча коммуникацияларни кўринадиган қилади.

Светодиодли лампалардан чексиз равишда фойдаланиш мумкин.

2-х-уровневый-2.jpg

Шифт материалининг фактураси

Ҳар қандай ёритиш асбобини танлашда чўзиб кийдириладиган шифтнинг фактурасини ҳисобга олиши керак. Агар у лакли бўлса, унда қандилнинг барча плафонлари ва лампочкалари ойнадаги каби акс этади. Шунингдек, катта горизонтал юзали қандилни харид қилмаслик керак. Вақт ўтиши билан уларга чанг ўтириб қолади ва ҳашоратлар из қолдиради. Буларнинг барчаси дарҳол шифтда ўз аксини топади.

Чўзиб кийдириладиган шифт учун шифт чироқлари:

Осма чироқлар

Чўзиб кийдириладиган шифт учун осма қандиллар турли хилда, шаклларда ва ўлчамларда, ҳам камтарона, ҳам элита қандиллар бўлади. Уларда тасмадан лампочкагача бўлган масофа камида 15-20 см бўлиши керак. Бундай чироқларда энг кам иссиқлик ажратадиган ёруғлик манбалари ишлатилади:

  • 35–40 Вт галоген лампалар,
  • 35–40 Вт светодиодли лампалар,
  • 50 Вт.гача люминесцент энергияни тежайдиган лампалар


451-cd07e455ba7d3ba1a444d143d6ca09aa.jpg

Анъанавий чўғланма лампадан фойдаланишни хоҳлайсизми? У ҳолда шифтдан лампочкагача бўлган масофани 40 см ва ундан кўпга ошириш керак.

 dizajn_potolka

Тарелка шаклидаги қандилдан фойдаланиш мутлақо мумкин эмас. Суст циркуляция туфайли ҳаво тез қизийди ва чўзиб кийдириладиган шифтнинг тасмасини бузади.

Қоплама чироқлар 

Одатда, қоплама чироқлар осма чироқларга қараганда арзон туради, лекин улар учун чўзиб кийдириладиган шифт олдида мос келадиган базани яратиш лозим. Чўзиб кийдириладиган шифт ўрнатилганидан кейин унга қоплама ҳалқалар ёпиштирилади ва чироққа мослаб тешиб қўйилади. Бундай асбоблар учун светодиодли лампалардан фойдаланилади, чунки улар жуда кам иссиқлик чиқаради ва шифтнинг тасмасини умуман кам қиздиради.

Ичига ўрнатиладиган чироқлар

Улар ҳудди қоплама чироқлар каби ўрнатилади. Ичига ўрнатиладиган ёруғлик конструкцияларида пружинали тасма ўрнатилганидан кейин тўғриланади ва чироқ шифтга маҳкам сиқилади. Ташқи декоратив накладка туфайли шундай таассурот ҳосил бўладики, Ичига ўрнатиладиган чироқ шифтга қўшилиб кетади. Бундай лампалар деярли эътиборни тортмайди ва фақат битта мақсадга– ёритиш учун хизмат қилади. Офис учун идеал вариант.

Нуқтали чироқлар

Кичик нуқтали чироқларнинг ўзига хослиги шундаки, улар фақат битта лампочкага мўлжалланган. Одатда бир неча дона чироқ талаб этилади, чунки уларнинг ёритиш  зонаси 30 градусдан ошмайди. Қўлланиш соҳаси - ошхона, йўлак, ювиниш хонаси. Нархи анча арзон.

Пағонали чироқлар

Ичига ўрнатиладиган платформа бўлиб, унинг устига ичига ўрнатиладиган чироқлардан тортиб то осма плафонларгача бир неча ёритиш асбоблари маҳкамланган. Бундай конструкциялар хонанинг зоналарини чегаралаш учун хизмат қилади ва уни башанг ва нафис қилади. Овқатланиш столи устига пағонали чироқларнинг жойлаштирилиши ҳозирги замоннинг урф бўлган трендларидан бирига айланди. Сиз уларни ўзингиз комбинациялашингиз ёки ҳатто платформани монтаж қилишни Ustabor.uz. сайтидаги профессионалларга ишониб топширишингиз мумкин.

natyajnie-potolki

Бураладиган чироқлар

Ташқи қисми билан бураладиган чироқлар ёруғлик нурининг исталган йўналишини танлаш имконини беради. Овқатланиш ёки бильярд столи устига жойлаштириш – энг мақбул танлов.

Спот-тизимлар

Ustabor.uz. сайтидаги усталар кўпинча турли даражадаги мураккабликка эга бўлган ноёб спот-тизимлар кўринишидаги шифт чироқларининг турли хилларини комбинациялайди. Улар шифт фонида ажойиб кўриниш ҳосил қилади. Спот-тизимлар осон монтаж қилинади ва бир неча маҳкамлаш нуқталарига эга.

Юлдузли осмон

Шифт лампаларининг энг фантастик кўринишга эга бўлган комбинацияси. Уларни лойиҳалаштиришнинг иккита варианти мавжуд – тасмада тешикларни тешган ҳолда ва уларни тешмаган ҳолда. Бундай шифтларни монтаж қилишни профессионалларга ишониб топширган маъқул.

Чироқлар

Сиз қандай чироқларни танламанг Ustabor.uz сайтининг каталогдан чўзиб кийдириладиган шифтни ёритиш асбоблари ёрдамида ҳақиқий шедеврга айлантиришга қодир бўлган усталарни топишингиз мумкин.