TA`MIRLASH

Осма сантехника: турлари ва устунликлари...

Охирги вақтда осма сантехника билан қизиқувчи инсонлар сони тобора кўпайиб бормоқда. Пол устига ўрнатиладиган сантехникага қараганда у анча башанг кўринади ва  санитария узелида камроқ жой эгаллайди. 

podvesnaya-santehnika.jpg

Сантехникани деворга осишнинг устунликларига яна қуйидагилар киради:

  • қувурлар деворлар қопламаси орқасида яширилади;
  • хонани тозалаш осон бўлади;
  • «Иссиқ пол» тизимини ўрнатиш мумкин;
  • назар солинганда жой кенгаяди.

podvesnaya-santehnika-v-vannoy-komnate.jpg

Осма сантехникани ўрнатишда сув қуйиладиган бакчаси ва сув келтирадиган сантехника қувурларини ёпиқ монтаж қилиш қўлланилади. Бакча ва унитаз махсус инсталляция тизимига маҳкамланади. Ясама девор ёки пардевор ортида яшириш туфайли оқизиб юбориладиган сувнинг шовқини пасаяди ва хонанинг эстетик кўринишга эга бўлишига эришилади.

Инсталляция тизимини ёпиқ монтаж қилишнинг иккита усули мавжуд:

Блокли – оддий ва арзон. Конструкция полга тегмайди ва тахмонда ғишт ёки бетон деворга маҳкамланади. Ушбу усулни танлашда олдиндан ғиштдан тахмон тайёрлаш лозим. Ўрнатиш ниҳоясига етгач, тахмон ғиштдан терилади.

podvesnaya-santehnika-dlya-vannoy-komnate.jpg

Модулли – мураккаброқ конструкция. Унинг учун 80-100 см баландликда маҳкам пўлат каркас ясалиб, унинг устига бакча ва унитаз ўрнатилади. Сўнгра конструкция анкер болтлар билан полга ва деворга маҳкамланади. Ўзининг енгил кўриниши билан у 400 кг.гача оғирликка чидайди. Унитаз маҳкамланадиган жойнинг баландлигини тўғрилашда асос сифатида хомаки (ишлов берилмаган) полни эмас, балки сўнгги ишлов берилган юзани олинг.

Podvesnoj_ynitaz_39.png

Тизим ўрнатилганидан кейин конструкциянинг металл деталларига коррозияга қарши таркиб билан ишлов берилади. Оқизиб юбориш тугмаси барча коммуникацияни ёпиб турувчи ясама панелга ўрнатилиб, ташқарига чиқарилади.

Осма сантехникани ўрнатиш – мураккаб вазифа бўлиб, унинг ечимини бизнинг Каталогдаги мутахассисларга ишониб топширган маъқул.