TA`MIRLASH

Ювиниш хонаси деворларига безак бериш: замонавий пардозлаш материаллари

Ювиниш хонаси деворлари, шифти ва поли учун материалларни ва пардозлаш усулини танлашда, хонадаги юқори даражадаги намликни ҳисобга олиш зарур. Материаллар намликка чидамли, мустаҳкам ва кўпга чидаши лозим.

Керамика плиткалари

plitka-v-vannoy-komnate

Ювиниш хонаси деворлари сиртини қоплашнинг энг мукаммал усули – кафель. Қурилиш дўконлари ва бозорлари ўз шакли, сирти ва рангига кўра дидингизга ёқадиган турли - туман плиткаларни тақдим этишади. Улар билан, одатда, деворлар ва пол сирти қопланади.

Фойдали томони:

  • намликдан мустаҳкам ҳимоя қилади;
  • тозалаш осон;
  • синиб қолганда синиқ плиткани алмаштириш мумкин.


Камчилиги:

  • теришда кўп меҳнат талаб қилади;
  • зарб текканда кафель ёрилиши мумкин.


Агломерат

algomerat-v-vannoy-komnate

Сирти ялтироқ ранг - баранг юпқа плитка.

Фойдали томони:

  • оддий кафелдан мустаҳкамроқ;
  • едирилиб кетмайди;
  • териш осон.


Камчилиги:

  • баҳоси юқори;
  • материали – сунъий;
  • ўз оғирлиги остида шакли ўзгариши мумкин.

 

Гипсокартон

gipsokarton

Намлик юқори даражада бўлган хоналар учун фақатгина намликка чидамли, яшил белгига эга гипсокартон тўғри келади.

Фойдали томони:

  • қиммат эмас;
  • вазни енгил;
  • шовқиндан яхши ҳимоя қилади;
  • уй ҳароратини тартибга солади.


Камчилиги:

  • ўрнатиш учун алюмин профиллар талаб этилади;
  • тайёр конструкцияни кейинчалик бўяш зарур бўлади;
  • ўрнатгандан кейин икки кун мобайнида барқарор ҳароратни ушлаб туриш керак.


Мармар

mramor-v-vannoy-komnate

Серҳашам табиий тош ювиниш хонаси ички кўринишининг алоҳида қисмлари учун ҳам, ва шунингдек, девор ва полни пардозлаш учун ҳам тўғри келади.

Фойдали томони:

  • мармар – узоқ муддатга чидамли хавфсиз табиий материал, у билан деворлар “нафас олади”.


Камчилиги:

  • қимматлиги;
  • таркибида кислота мавжуд бўлган суюқликларга чидамсизлиги;
  • доимий равишда ишлов бериб туришни талаб этади.


Гулқоғозлар

oboi-v-vannoy-komnate

Ювиниш хонаси учун баъзан намга чидамли винил, акрил ва шиша пластикли гулқоғозлардан фойдаланилади. Улар “уч тўлқинли” нишон билан белгиланади.

Фойдали томони:

  • елимлаш осон;
  • ранглар ва нақшларнинг сон - саноқсиз танлови.


Камчилиги:

  • зиён етказиш осон;
  • хизмат муддати унча катта эмас.


Пластик

plastik.jpg

Чўмилиш хонасини янгилашнинг энг оддий ва арзон усули. Шунингдек, ранг - баранг, шу жумладан дарахт туси берилган турлари ҳам бор.

Фойдали томони:

  • ўрнатиш осон;
  • узоқ муддатга чидамлилиги;
  • покизалиги:
  • ҳарорат ўзгаришларига чидамлилиги;
  • фойдаланишда осонлиги.


Камчилиги:

  • материал ёнувчан, алангаланиб кетиши мумкин;
  • чидамлилиги паст даражада, бехосдан зиён етказиб қўйиш мумкин.


Пленка

plenka.jpg

Ўзи елимланадиган плёнка - яхши материал, аммо серҳашам ваннага эга бўлишни ҳоҳлаганлар учун тўғри келмайди. Гарчи, шифтни елимлаш учун тўғри келиши ҳам мумкин, агар шифтнинг девор билан туташган бурчаклари ва бириккан жойлари қўшимча равишда бирон нарса билан маҳкамланса.

Фойдали томони:

  • тезда елимланади;
  • осон ювилади;
  • унчалик ҳам қиммат эмас.


Камчилиги:

  • чидамлилиги паст даражада;
  • вақт ўтиши билан елими кўчиб кетади;
  • осон зиён етади;
  • кўримсиз.


Бўеқ

Okrashennye-steny-v-vannoy-yekonomichnyy-variant-otdelki.jpg

Энг оддий ва анъанавий пардозлаш. Аммо, деворларни олдиндан тайёрлашни талаб қилади. Латекс асосидаги мойни ўзидан қочирувчи ҳамда намга чидамлиси тўғри келади.

Фойдали томони:

  • бўяш осон;
  • исталган кўринишни яратиш мумкин.


Камчилиги:

  • аввал деворни текислаш зарур;
  • бўяшнинг сифати бевосита пардозчига боғлиқ;
  • мунтазам равишда қаровга муҳтож.


Пардозлашнинг қайси усулини танламанг, бизнинг Тўпламдаги усталар сизнинг ювиниш хонангиз учун жуда ҳам қизиқарли ечимларни топишда ёрдам беришади.