MASLAHATLAR

Эҳтиёт бўлинг – Фирибгарлик! Таъмирлашда сизни қандай алдайдилар…

Таъмир – олдиндан тил бириктирган шахслар гуруҳи томонидан содир этилган табиий офатдир. Қандай уста яхши, қайси бири ёмонлигини қандай аниқлаш мумкинлиги ҳақида Тошкентдаги юзлаб хонадонлар ва уйларни таъмирдан чиқарган мутахассис сўзлаб беради.

Алдовсиз ҳам таъмирлаш мумкин. Хонадонларни таъмирлашдаги қаллоблик усуллари. Йўқотишларни камайтириш йўллари...

 1

Таъмирлаш бўйича усталар материалларни харид қилишни сиздан яхшироқ уддалашларини таъкидлайдилар. Лекин уддабурон ишчилар қумни цемент нархида олиб келган ҳоллар ҳам учрайди.

Қурилиш молларини ўзингиз харид қилинг. Яна ҳам яхши вариант – қурилиш бозорларини айланинг, товарларни ўрганинг, нархларини ёзиб боринг. Шунда, ёллаганингиз мутахассислар билан суҳбатда дадилроқ бўласиз.

 2

Уста иш учун асбоб-ускуналари йўқлигини ва сиз уларни сотиб олишингиз кераклигини айтади.

Бу ҳолда алдовга қарши туришнинг йўли – ҳеч бўлмаса, устанинг маҳоратига шубҳаланишдир. Идеалда эса, унинг хизматидан воз кечганингиз маъқул. Фирибгарликка урингани устида баҳсга киришиш шарт эмас.

 3

Баъзи усталар уйларига қатнашга узоқлик қилиши ёки умуман яшашга жойлари йўқлигидан нолийдилар. Бунда сиз бағрикенглик кўрсатиб, таъмирланаётган уйда яшашларига рухсат беришдан бошқа иложингиз қолмайди. Қўшнилар қувончининг эса чеки йўқ – қандай одобли йигит экан бу уста – чироқни ҳам ўрнатиб беради, токчани осиб беришга ҳам йўқ демайди. Ҳеч кимдан ёрдамини аямайди, сиз эса ҳайрон қоласиз – нега таъмирлашнинг охири ҳеч кўринмайди?

Ишни албатта назорат қилиб боринг. Шунингдек АТСга қўнғироқ қилиб, шаҳарлараро қўнғироқларни узиб қўйиш ҳам ортиқчалик қилмайди. Бу тушунарсиз кодлар ёзилган қўнғироқлар учун ҳисобдан сизни халос қилади.

 4

Уста таъмирлаш учун ниҳоятда қисқа ёки жуда ҳам узоқ муддатни айтиши мумкин. Биринчи вариантда сифат тезликка қурбон бўлади. Иккинчисида, ишчилар бир вақтда кўплаб объектларда ишлаганлари сабабли, арзонроқ нарх айтишган бўлади, лекин сизникига бўш вақтларида келиб кетишади.

Ўртача олганда, 40 кв.м.ли хонадонни уч-тўрт кишидан иборат бригада 2–3 ойда капитал таъмирдан чиқаради.

 5

Бир кун келиб қўшниларнинг таъмири учун пул тўлашга тўғри келмаслиги учун, тўлиқ таъмирлаш жараёнини бутунлай назорат остида ушланг, айниқса ёпиқ коммуникациялар ўтказилишида зийрак бўлинг. “Кўринмайди-ку барибир, бўлаверади” – ҳамма бўлмаса ҳам, баъзи усталар мана шундай асосда ишлайди!

 6

Фирибгарлар “Турли мураккабликдаги таъмирлаш. Арзон” деб ёки шунга ўхшаш бошқа матнли эълон берадилар. Фирибгарликнинг мана шундай тури ҳам бор. Эълон уйни “профессионал” баҳолаш учун келади, нималарнидир маслаҳат қилади ва бажариладиган иш қанчага тушишини айтади. Нархлар уй эгаларини қизиқтириб қўяди, устанинг ўзи ҳам моҳир кўринади – унга ишониб олдиндан иш ҳақининг бир қисми тўланади ва шу билан уста қорасини ҳам кўрсатмайди.

Бундай фирибгарликдан ҳимояланишга огоҳлик, уста шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни текшириш ва иш ҳақини фақат барча иш бажаригандан кейингина тўлаш ёрдам беради.

7

Таъмирлаш муддати ва материаллар нархларини қўрқмай иккига кўпайтираверинг. Харажатларни ёзиб боринг. Аванс тўламанг. Шикаст етказилса ёки муддат суриб юборилса, усталар моддий жавоб беришини кўрсатиб шартнома тузинг. Албатта, пулни улар қайтариб бермайдилар, лекин бошида келишилгандан камроқ тўлайсиз.

image323.jpg

Дарвоқе. “…Ҳар ишни гўзал бўрттириш мумкин! Эҳ, мени алдаш қийин иш эмас!.. Ўзим алданишга розиман асли!”- ёзган эди А.С.Пушкин. Таъмир ва алдов – кўп ҳолларда бирга юради. Бироқ, йўқотишларни минималлаштириш албатта мумкин. сергак бўлинг. ишни профессионалларга топширинг. Ustabor.uz каталогида 29 та тоифадаги усталар рўйхатдан ўтган. Профилда усталар ўз ишларининг реал суратларини жойлаштирадилар, Буюртмачилар эса олинган натижа ҳақида мулоҳазаларини қолдирадилар. Агар бозор нархидан паст нарх айтсалар ва ўша заҳоти аванс беришни сўрасалар, ундайлар билан ҳамкорлик қилмаслик керак.