TA`MIRLASH

Подвалдан томгача самарали совуқ ўтказмайдиган қилиш

Пенопластнинг қўлланилиши кенг, аммо унинг бош вазифаси совуқни ўтказмайдиган қилиши бўлиб қолмоқда. Унинг ёрдамида бутун уй: томдан подвалгача, ташқи ва ички деворларни совуқ ўтказмайдиган қилишади. Ҳар қандай пенопласт ҳам совуқни ўтказмайдиган қилишга мос тушавермайди, шунинг учун материални харид қилишда маълум бир жиҳатларга эътибор қаратинг.

uteplenie_doma

• Зичлик – пенопластнинг бош кўрсаткичи. 15-50 кг/м3 чегарасида ўзгариб туради. 15 бирликдаги энг кам зич материал том ёки мансардани совуқ ўтказмайдиган қилиш учун фойдаланилади. 50 кг/м3 кўрсаткичли энг зич совуқ ўтказмайдиган қилувчи саноат ёки гараж поллари учун қўлланилади.
• Харид қилишда пенопласт листларини сақлаш шартларига эътибор қаратинг. Тажрибали сотувчи ўз товарини кўчага чиқариб қўймайди. Қуёш нурлари ва ҳаво пенопластнинг иссиқликни изоляция қилиш хусусиятларига салбий таъсир ўтказади.
• Материалнинг ранги ҳам сифат кўрсаткичи ҳисобланади. Фақат оқ пенопластни танланг. Сариқсимон ёки кулрангсимон ранг – паст сифат ёки сақлаш қоидаларига риоя қилмаслик кўрсаткичидир.
• Пенопластни бирозгина босиб кўринг. Тўғри келадиган материал – қайишқоқ ва юмшоқ бўлади.
• Ишлаб чиқарувчи тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлигини текширинг.

nanoplast-3 (1).jpg

Пенопласт билан ички совуқ ўтказмайдиган қилиш – совуқдан омон қолишнинг энг арзон усули. Монтаж ишларини мустақил равишда ёки устанинг хизматларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш мумкин. NanoPlast мутахассислари пенопласт листларини деворга маҳкамлаш бўйича бир неча маслаҳатлар беришди.

1. Деворларни эски қопламадан тозалаб чиқиш зарур.
2. Барча нотекисликлар ва ғадир-будурликларни олиб ташланг, жуда ҳам чуқур ёриқларни монтаж кўпиги билан тўлдириш мумкин.
3. Деворни тўлиқ текислаб чиқинг ва қуришига йўл қўйиб беринг.
4. Пенопласт ва девор ўртасида албатта гидроизоляциявий қават қўйилган бўлиши керак. Акс ҳолда совуқни ўтказмайдиган қилувчи намликдан чириб кетади.
5. Дюбеллар ва махсус елим ёрдамида пенопласт листларини маҳкамланг. Елим совуқни ўтказмайдиган қилувчига эмас, балки фақат деворга сурилишини назарда тутинг.

Nanoplast-1.jpg

Шахсий уйи бўлганлар ҳам деворларни қандай қилиб совуқ ўтказмайдиган қилиш мумкинлиги борасидаги саволга дуч келишади. Худди шу пенопласт билан ташқи совуқ ўтказмайдиган қилиш энг яхши вариант ҳисобланади. Бу ерда тўғри монтаж қилиш муҳим аҳамият касб этади. Акс ҳолда биринчи совуқ тушиши билан қайтадан қилишга тўғри келади.

Биринчидан, агар сиз мустақил равишда монтаж қилиш билан шуғуллансангиз, мутахассислар билан маслаҳатлашинг. Айнан сизнинг уйингизга совуқ ўтказмайдиган қилишнинг қандай қалинлиги тўғри келишини аниқ билишингиз керак бўлади.
Иккинчидан, ички ва ташқи совуқ ўтказмайдиган қилишни танлашда, иккинчисини афзал кўринг. Сизнинг нафақат деворларингиз совиб қолмайди, балки хоналарнинг кенглиги ҳам камаймасдан қолади.
Учинчидан, маҳкамлаш технологиясини тўлиқ ўрганиб чиқинг. Арзон елим ёки шубҳали михлардан фойдаланган ҳолда сиз кўпроқ тўлаш хавфига дучор бўлишингиз мумкин.
Тўртинчидан, подвални ёддан чиқарманг.
Бешинчидан, агар билмасангиз, яхшиси унга қўл урмаганингиз маъқул. Мутахассисни ёлланг.


NanoPlast дан тақдим этилаётган пенопласт совуқни ўтказмайдиган қилувчи сифатида ўзини аъло даражада намоён қила олди. Пойтахтнинг барча қурилиш дўконларида ушбу компания маҳсулотларини топишингиз мумкин.
Smartfoningizga bizning bepul ilovani yuklab oling!