СЛОВАРЬ РЕМОНТА

Пенопластнинг ўзи нима? Сифатлилигини қандай танлаш мумкин?

Пенопласт – ўзида кўпикланган (ғовак) пластик массани намоён қиладиган материал.

Пенопласт ҳажмининг катта қисмини газ эгаллайди, шундан пенопластнинг камайтирилган зичлиги келиб чиқади (бирламчи материалнинг зичлиги билан солиштирганда).

Пенопластнинг ўзи нима? Қандайдир жуда таниш, шу билан биргаликда мутлақо номаълум: нима учун? Нимадан? Келинг, кўриб чиқамиз...

Пенопластнинг қуйи зичлиги унинг иссиқлик изоляцияси сифатини оширади: иссиқлик ғовакларнинг ингичка деворлари орқали ташилади, шундан иссиқликнинг кам йўқотилиши юзага келади. Бундан ташқари, пенопласт фарқли иссиқлик изоляцияси хусусиятларигa эга: ғовакларнинг кичик қалинлиги ва эгилувчанлилиги – товуш оқимларини «секинлаштириб» қўяди. 


Nanoplast-5.jpg

Пенопластлар пластмассалар (полимерлар) дан олинган. Қуйидагилар материалнинг энг оммабоп турлари ҳисобланади:

• полиуретанли пенопластлар,
• поливинилхлоридли пенопластлар,
• фенолформальдегидли пенопластлар,
• карбамид-формальдегидли пенопластлар,
• полистиролли пенопластлар.

Пенопластнинг зичлиги, механикавий мустаҳкамлиги и бир қатор таъсирларга нисбатан барқарорлиги хомашёнинг таркиби ва уни қайта ишлаш технологиясига боғлиқ бўлади. Санаб ўтилган омиллар, шунингдек фойдаланишнинг мақсад ва шартлари пенопластнинг у ёки бу турининг кейинги танланишини белгилаб беради.

Кундалик ҳаётда асосан микроскопик полистирол ғовакларда жойлашган, 98% газдан иборат бўлган, маълум иссиқликни изоляция қилувчи материал - NanoPlast пенопласти ишлатилади.
NanoPlast компанияси - пенопластни ишлаб чиқариш ва улгуржи сотиш бўйича Ўзбекистон бозоридаги етакчидир. Компания пенопластни Ўзбекистоннинг барча қурилиш бозорларига етказиб беради.

Пенопластнинг хусусиятлари

Пенопласт фақат маълум бир шартларга риоя қилганда юқори иссиқликни изоляция қилиш хусусиятларига эга бўлади: пенопластни эксплуатация қилиш ҳарорати материалнинг ўз деструкция ҳароратидан юқори бўлмаслиги керак.

Пенопластнинг баъзи бир турлари заҳарли эмас. Масалан, пенополистиролдан нафақат қурилишда, балки озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш ва бир марта ишлатиладиган идишларни ишлаб чиқаришда фойдаланишади. Вазифасига кўра фойдаланиладиган материаллар инсон саломатлигиги хавф туғдирмайди, фақат уларни ҳеч бир ҳолатда қиздириш мумкин эмаслигини ёдда тутиш керак!

Ўзининг енгиллиги туфайли, ташиш ва шамолли об-ҳавони истисно этганда, пенопласт монтаж қилиш, териш ва қайд этишда қийинчилик туғдирмайди. Пенопласт билан иш ҳар қандай ёрдамчи асбоблар, шу жумладан арра, пичоқ ёрдамида ўтказилади. Пенопластни фақат хавфсизлик қоидаларига қатъий равишда амал қилган ҳолда: очиқ ҳавода ёки шамоллатиладиган хоналарда қайноқ сим билан кесиш мумкин.

Пенополистирол ацетон, бензол ва дихлорэтан каби техникавий суюқликлардан фойдаланишни қабул қилмайди. Ишланиш материалларини танлаганда юқорида санаб ўтилганларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак, негаки уларнинг парлари пенополистиролни парчалайди.

Пенополистирол спиртда, оддий эфирларда, фенолда, сувда, паст молекулярли алифатик углеводородларда эримайди.

Nanoplast-4.jpg

Шунга қарамай, қурилишда пенополистиролдан фойдаланиш аслида уни ишлатиш шартлари билан чекланган. Кетонларни ўз ичига олган безак материаллари (лаклар, бўёқлар) безатишда фойдаланилмаганлигига фақат таъмирлаш ва қуришни қатъий назорат қилиш билан ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Афсуски, қурилиш бозорларида эксплуатация қилишнинг маълум бир шароитларида (узоқ вақт давомида) иссиқликнинг ёмон изоляцияси сабабига айланадиган ва инсон саломатлигига зарар етказадиган пенопластни учратиш мумкин.

Пенопластнинг сифатли турлари замбуруғ ва бактерияларнинг ривожланиши учун қулай муҳит яратиб беришмайди. NanoPlast пенопластининг сифати ва оптимал нархларини аллақачон бутун Ўзбекистон бўйлаб харидорлар баҳолаб бўлишди.  

nanoplast-3.jpg
So'nggi nashrlar
НОВОСТИ
Murad Buildings ва Özgüven Ўзбекистондаги биринчи осмонўпар бино номини эълон қилдилар
Keyingisini o'qish
НОВОСТИ
KNAUF ART фестивали: ижодий лабиринт ва кўнгилочар ҳудудлар
Keyingisini o'qish
НОВОСТИ
Ўзбекистон бўйлаб “KNAUF ART” фестивали бошланади
Keyingisini o'qish
НОВОСТИ
Room Art studiyasidan sovg’a
Keyingisini o'qish
Smartfoningizga bizning bepul ilovani yuklab oling!