НОВОСТИ

Икки контурли иситиш қозонлари ҳақида нималарни биласиз?

ROYAL икки контурли иситиш қозонларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

котлы-газовые.jpg

ROYAL янги, икки контурли иситиш қозонларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Инновацион икки контурли ROYAL иситиш қозонлари ҳайратлантирувчи устунликларга эга бўлиб, бир вақтда уйингизни иситиш ҳамда иссиқ сув билан таъминлаш имкониятига эга.

Деворга ўрнатиладиган янги ROYAL иситиш қозонлари осонлик билан кам жой эгаллаган ҳолда ҳар қандай деворга ўрнатилади. Ушбу қозонлар инновацион диагностика ва автоматик бошқарув тизимларига, ҳамда хавфсизлик даражасини янада юқори поғонага кўтарувчи газ назорати, ҳамда сейсмик назорат каби датчикларга эга. Газ назорати датчики ROYAL қозонини муттасил назорат қилади, заррача газ чиқиши билан, бир дамда қозонни автоматик ҳолда ўчиради ва муаммо ҳақида сизга хабар беради. Сейсмик назорат датчики 4-5 баллик ер қимирлашлари содир бўлаётганда қозонни автоматик ҳолда ўчиради ва сизни хатардан ҳимоя қилади.

котлы.jpg

Иситиш қозонидан қулай фойдаланиш учун хона термостати ўрнатилган махсус бошқарув пульти мавжуд. Унинг ёрдамида сувни бир зумда қиздирадиган ва уйни максимал даржада иситадиган «максимум» тизими ёки электр энергиясини тежаб ишлатадиган «тежамкорлик» тизимларини созлаш имконияти бор. Бундан ташқари, тежамкорликка улкан ҳисса қўшадиган функциялардан бири бу бошқарув пультига ўрнатилган таймердир. Таймер ёрдамида уйни тарк этаётганингизда қозонни ўчиришингиз ва қайтиб келишингиздан олдин қўшиб, уйни иситишингиз мумкин.

газовые-котлы.jpg

Янги ROYAL иситиш қозонини энг катта устунликларидан бири – бу инновацион, патентланган, интеграция қилинган иссиқлик алмашувчи мосламадир. Ушбу мослама туфайли, янги ROYAL иситиш қозони бошқа иситиш қозонларга қараганда кўпроқ сув иситишга ҳамда узоқроқ ҳизмат қилишга қодир.

Янги турдаги иситиш қозонларни ишлаб чиқариш Жанубий Кореянинг Kiturami компанияси билан ҳамкорликда ишга туширилган. Ҳозирда 15 Alfa, 18 Alfa ва 24 Alfa номли, 150 кв.м. 190 кв.м. ва 240 кв.м. майдонли уйни исита олувчи моделлар ишлаб чиқарилиши бошланган.

газовый-котел.jpg

Ушбу иситиш қозонларнинг комплектида 40 метргача масофада бемалол ишлайдиган хона термостати ўрнатилган махсус бошқарув пульти мавжуд. Иситиш қозони ҳаттоки ертўла ёки қозонхонада ўрнатилган ҳолда ҳам, уни уйдан туриб бемалол бошқариш мумкин.

ROYAL иситиш қозонлари билан бир комплектда коаксиал дудбурон мавжуд. Ушбу дудбуроннинг конструктив хусусиятлари туфайли қўшимча вентиляция ускуналари умуман шарт эмас.

двухконтурный-газовый-котел.jpg

Коаксил дудбурон оддий дудбуронларга қараганда анча қулайроқ ва юқори хавфсизлик даражасига эга.
Инновацион, икки контурли ROYAL иситиш қозонлари 3 йиллик тўлиқ, бепул кафолатга эга. Қўшимча маълумот учун сайтда, facebook сайтларига ташриф буюринг ёки (71)148-88-88 рақамига қўнғироқ қилиинг.
Smartfoningizga bizning bepul ilovani yuklab oling!