Viloyat
Buyurtma qoldirish
MASLAHATLAR

Иситиш радиаторлари танлашнинг 6 та асосий қоидаси

Ёз – бу ажойиб! Айниқса уни фойдали ўтказган бўлсангиз: қумда ясланиб ётиш учун сафар қилишга ҳам, дала ҳовлидаги томорқада экин экишга ҳам ва қишга егулик ёпиб қўйишга ҳам улгурган бўлсангиз, қандай соз!

Бироқ, энг ёқимли, кўнгилни эритиб, этни жизғанак қилувчи фасл ниҳоясига етгач, юзлари офтобда тобланган истеъмолчининг қўлига дарров иссиқ сув ўчирилиши режасини тутқазадилар. Бу нимадан дарак беради? Албатта, совуқ кунларга тайёргарлик мавсуми очилганидан! Иситиш мавсумига тайёрлана бошлаймиз ва кейинги 3 ой давомида иситишга қодир радиаторлар ўрнатамиз.

Иситиш радиаторлари

Қандайларини танлаш керак, қаерга ўрнатиш, нечта секцияли бўлиши лозим – шулар ва яна бошқа жиҳатлар ҳақида қадам-бақадам, иситиш тизимлари мутахассислари номидан сўзлаб берамиз.

Иситиш тизимида босим даражаси

Босим даражаси ҳақида УЖМШдан билиб олса бўлади. Масалан, камқаватли уйларда босим 10 атмосферани, кўпқаватли уйларда эса, нақ 15 атмосферани ташкил этади. Пўлат радиаторлар учун босим 10 атмосферадан ошмаслиги керак, бинобарин, уларни иситишнинг мўрконсифат тизими қўлланиладиган кўпқаватли уйларда ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмас. Бундай жойларда биметалл, чўян ёки алюминий радиаторлар оптимал вариант саналади.

Сифат

Алюмин радиаторлар стандарт қаттиқликдаги (8,5pHдан ошиқ бўлмаган) сувли иситиш тизимларига тўғри келади. Бироқ, баъзи тизимларда, барибир, тажовузкор аралашмалар қўлланилади, улар батареялар ҳолатига номақбул таъсир кўрсатади, бу эса уларнинг тез ишдан чиқишига олиб келади. Кўпинча, эски уйларда ўрнатилган алюмин радиаторлар 3–4 ой ўтмаёқ занглаб, сув сиза бошлайди. Бунинг сабаби сувнинг сифатсиз эканлигидадир.

Қадимги жонажон чўян батареялар сифатсиз сувга чидамли деган фикр юради, лекин, амалиёт кўрсатишича, қаттиқ сувга, вақт ўтган сайин, чўян ҳам чидаш бера олмайди. Чўяннинг қалинлашган деворлари эксплуатация муддатини максимал даражада узайтиради, лекин пўлат радиаторлар, худди шундай шароитларда, тезроқ яроқсиз ҳолатга келади.

Чўян ва пўлат батареяларда зангнинг юзага келишидан қутулиб бўлмайди, шу сабабли, рН даражаси юқори бўлган иситиш тизимлари учун энг оптимал йўл биметалл радиаторларни ўрнатишдир – улар иссиқлик ташувчининг тажовузкорона таъсирига чидаш беради.

Ишлаб чиқарувчи

У ёки бу ишлаб чиқарувчининг радиаторини танлашда, компаниянинг обрўсига, Ўзбекистон бозорида қанчадан буён ишлашига ва, табиийки, фойдаланувчилар мулоҳазаларига эътибор бериш керак.

Радиаторларга пул тўлашдан олдин, ишлаб чиқарувчи маркировкасини текширинг. Бренд маркировкаси, агар компания ўз маҳсулотининг сифатига жавоб беришга тайёр бўлса ва истеъмолчини қўллаб-қувватлашни кафолатласа, маҳсулотнинг ён томонида кўрсатилган бўлади.

Иссиқлиқ бериш ўлчамлари

Иссиқлик берилишига металл ва иситиш ускунаси ўлчами таъсир кўрсатади. Секциялари ўлчамлари кичик бўлган батарея ўз функциясини яхши бажара олмайди. Шу билан бирга, агар батареяга қўшимча регуляторлар ўрнатилса, хонада оптимал ҳароратни қўлда бошқариш имкони яратилади.

Секциялар сони

Ҳисоб-китобда иситиладиган майдон ҳажмидан келиб чиқилади. Чунончи, 5х4 метрли, шифт баландлиги 3,3 метр бўлган хонага 12 та секцияли биметалл ва 11 секцияли алюмин радиаторлар ўрнатилиши керак. Чўян ва пўлат ускуналар яхлит конструкция бўлгани сабабли, уларнинг сонини белгилаш бироз мураккаб. Битта батарея хонани етарли иситмайди, иккитаси эса, ҳаддан зиёд қизитиб юборади.

Ўрнатиш жойи

Радиаторларнинг ойна тагидан бошқа жойга ўрнатиш каби дизайнерлик ечими бизнинг иқлимда ўзини оқламайди. Дераза тагига ўрнатилган иситиш ускуналари ўз асосий вазифасини тўлиқ даражада адо этади ва совуқ ҳаво йўлида тўсиқ сифатида ишлайди.

Офислар ёки панорама тарзида ойна солинган катта уйлар бундан мустасно. Уларда радиаторлар дераза тагига ўрнатилмайди. Бироқ, бундай хоналарни тўлақонли иситиш учун, қўшимча равишда пол конвекторлари ўрнатилади. Деразалар қаршисида ўрнатилган батареялар хонанинг асосий қисмини иситади, кўчадан кириб келадиган совуқ ҳаво эса, пол тагидан чиқадиган иссиқлик ёрдамида иситилади.