Viloyat
Buyurtma qoldirish
TA`MIRLASH

Ҳашаматли нарсалар ҳам ҳамёнбоп бўлади!

«ElegantHouse» дўконлар тармоғи Ўзбекистон бозорида 1997 йилдан бери фаолият кўрсатиб келади.  Бугунги кунда  россиялик ва етакчи европалик ишлаб чиқарувчиларнинг энг сўнгги урфдаги гул қоғозларининг кенг ассортименти таклиф қилинмоқда.

2000 турдан ортиқ  деворлар учун қоғоз, винил, текстил ва флизилинли гулқоғозлар ҳар қандай дид ва бюджетга тўғри келади.  «ElegantHouse»нинг ҳар бир дўконида сифатли гулқоғозлардан ташқари  Dilmax сувли эмульсиони бўёқлар, плинтус ва маҳаллий ишлаб чиқарувчининг «Ichanki» деб номланган суюқ гулқоғозларини харид қилишингиз мумкин.

Дўкон гулқоғозлар дунёсидаги таниқли брендларга тегишли кенг ассортиментдаги гулқоғозларни таклиф этмоқда. Харидор танловда қийналиб қолгудек бўлса, малакали маслаҳатчи-сотувчилар ёрдамга келиб, каталоглардаги бетакрор гулқоғозларни таклиф этишади ва сизга манзур бўлган коллекцияни қўллаш бўйича зарур тавсияларни беришади. Маслаҳатчилар каттагина тажрибага эга ва барча ассортиментни ипидан игнасигача билишади. 

«ElegantHouse» ҳашаматли гулқоғозлар салонида ҳар қандай дид ва ҳамёнга  мос гулқоғозлар тақдим қилинган. Бу ерда унчалик бой бўлмаган харидорга ҳам, атрофини ҳашаматли нарсалар безаб туришини хоҳловчи инсонларга ҳам мос маҳсулот топилади.

Иссиқ штамплаш гулқоғозлари (1.06 см) 180.000 - 500.000 сўм

Флизелинли ва винилли гулқоғозлар (1.06 см) 90.000-180.000 сўм

Қоғоз асосидаги винилли гулқоғозлар (0.53 см) 45.000-70.000 сўм

Қоғоз асосидаги акрилли гулқоғозлар (0.53 см) 35.000-40.000 сум

Дуплекс қоғозли гулқоғозлар (0.53 см) 40.000 сўм

Симплексли гулқоғозлар  (0.53 см) 25.000 сўм

«ElegantHouse» Тошкент шаҳрида ҳашаматли гулқоғозларнинг 30 000 гача артикулдаги ажойиб ассортиментини таклиф қилмоқда. Гулқоғозларнинг махсус стендларда қулай ва рационал тарзда жойлашуви харидорларга мавжуд бўлган ҳар қандай гулқоғозларни кўриб чиқиш ва ушлаб кўриш имконини беради.

Дўконларда доимий равишда чегирма ва бонусларнинг қулай тизими фаолият кўрсатиб турибди. Баъзида махсус акциялар ва сотувлар ўтказилиб туриладики, улар чоғида харидорлар бетакрор гулқоғозларни харид қилишда анчагина иқтисод қилишлари мумкин бўлади.  

Нигор нақшлар, тўрлар,  ганч ва декор улуғворлиги классик услуб ва нафис ранглар талабларига жавоб беради ва интерьернинг ҳақиқий безаги бўлиб қолишга қодир ҳисобланади... «ElegantHouse»даги барча коллекциялар ўзининг бетакрорлиги билан ўзига ром этади.  Бу нозик бадиий дидли харидорлар учун ҳақиқий топилма ҳисобланади. Бу ерда хизмат кўрсатишнинг юқори даражаси йўлга қўйилган бўлиб, харидорларни ўз оригинал ғояларини яратишга илҳомлантирадиган қулай муҳит яратилган.

ElegantHouse: «Дўкон коллекцияси доимо янгиланиб турилади, шунинг учун сиз бу ерда доимо ўзингизга керакли нарсаларни топа оласиз. Биз таъмир қилиш ва интерьерни янгилаш харидорларимизга доимо қувонч ва завқ олиб келишига ҳаракат қилиб келамиз».

Ҳашаматли нарсалар ҳам ҳамёнбоп бўлади

Ҳашаматли нарсалар ҳам ҳамёнбоп бўлади

Ҳашаматли нарсалар ҳам ҳамёнбоп бўлади

Ҳашаматли нарсалар ҳам ҳамёнбоп бўлади

Ҳашаматли нарсалар ҳам ҳамёнбоп бўлади

 «ElegantHouse» га хуш келибсиз!
Бизнинг манзил: Юнусобод тумани, «Строй Центр» дўкони № 407.