Viloyat
Buyurtma qoldirish
YANGILIKLAR

КНАУФ компанияси ташкил қилган битирув лойиҳа ишлари танловининг натижалари тўғрисида

2017-йил 20-июньда ва 3 июльда КНАУФ компанияси Тошкент Архитектура қурилиш институти (ТАҚИ) ва Самарқанд Архитектура қурилиш институти (СамДАҚИ) ректоратлари билан биргаликда 2016-2017-ўқув йилида КНАУФ тўпламли тизимларидан фойдаланган энг яхши битирув лойиҳа ишлари кўрик-танловини ўтказдилар.

КНАУФ компанияси ташкил қилган битирув лойиҳа ишлари

Кўрик-танловда битирувчи-талабалар қопламалар, пардеворлар ва осма шифтлар тузилишида КНАУФ тўпламли тизимларидан тўғри фойдаланишни намойиш этдилар. Энг яхши битирув лойиҳа ишлари муаллифлари қимматли мукофотлар билан тақдирландилар, бу мукофотлар уларнинг профессионал малакаларини ривожлантиришга мўлжалланган.

Битирувчи талабаларнинг барча лойиҳалари танлов комиссияси томонидан қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланди: умумий қурилиш концепциясининг танлов ҳужжатлари талабларига, лойиҳалаштириш ва қурилиш қоидаларига мувофиқлиги ва умуман унинг ҳаётда амалга оширилиши мумкинлиги.

КНАУФ компанияси ташкил қилган битирув лойиҳа ишлари

ТАҚИ қошидаги КНАУФ ўқув маркази раҳбари Саидрасулов Саидакром: «КНАУФ ўқув марказлари МДҲ давлатларидаги қурилиш йўналишидаги етакчи олий ўқув юртлари, факультетлари, кафедралари билан яқиндан ҳамкорлик қиладилар, шу билан бирга таълим жараёнларининг тузилиши ва мазмунини ижтимоий-иқтисодий шароитлар билан мувофиқликка келтиришга йўналтирилган олий касбий таълимнинг ислоҳотида иштирок этадилар. Архитектура қурилиш олий ўқув юртлари битирувчи-талабаларини бундай танловларда қатнашишга чақириб, биз бу билан замонавий, хавфсиз ва сифатли қурилишнинг барча стандартларига жавоб берадиган илмий тадқиқотларини пухталик билан амалга оширишга рағбатлантирамиз».

ТАҚИ томонидан ўз битирув ишларини 8 та битирувчи-талаба тақдим этди. Учта энг яхши битирув лойиҳа ишини танлаш давомида Тошкент комиссияси аъзоларининг фикрлари бир-бирига тўғри келмади ва олдинига бир овоздан қарор чиқаришлари қийин кечди, уларнинг фикрига кўра,  тақдим этилган ишларнинг деярли барчаси лозим даражада бажарилган эди. Бироқ танлов бу танловдир. Узоқ давом этган мунозаралар ва талабалар йиққан балларини ҳисоблашдан сўнг, комиссия учта энг яхши ишнинг муаллифларини танладилар  :

КНАУФ компанияси ташкил қилган битирув лойиҳа ишлари

1-ўрин - Юсупов Комилжон. Лойиҳа: КНАУФ тўпламли тизимларидан фойдаланган ҳолда уч қаватли мактабгача муассаса биносининг қурилиши;

2-ўрин - Эштаев Умиджон. Лойиҳа: КНАУФ тўпламли тизимларидан фойдаланган ҳолда 5 қаватли турар жой биносининг қурилиши;

3-ўрин - Норқулов Навруз. Лойиҳа: КНАУФ тўпламли тизимларидан фойдаланган ҳолда 4 қаватли бизнес-маркази биносининг қурилиши.

СамДАҚИда битирув ишлари кўрик-танлови ҳам жиддий шароитда ўтказилди. Танловда 7 та талаба иштирок этди. Узоқ давом этган музокаралардан сўнг комиссия учта энг яхши битирув лойиҳа ишини танлади, улар қимматли мукофотлар билан тақдирландилар:

1-ўрин – Шавкатов Амир. Лойиҳа: фасадларга пардоз бериш бўйича КНАУФ тўпламли тизимларидан бири бўлган Т101 тизимидан фойдаланган ҳолда Тошкент шаҳрида 5 қаватли турар жой биносининг тажрибавий блок-секциясининг қурилиши;

2-ўрин – Мамадалиев Дилшод. Лойиҳа: пол ётқизиш бўйича КНАУФ тўпламли тизимларидан бири бўлган Боден тизимидан фойдаланган ҳолда Ургут туманидаги Агротадбиркорлик коллежи қошида автомобилларни таъмирлаш бўйича устахонанинг қурилиши;

3-ўрин – Иноятов Жавоҳир. Лойиҳа: пардеворларни ўрнатиш бўйича КНАУФ тўпламли тизимларидан бири бўлган С112 тизимидан фойдаланган ҳолда Навоий шаҳрида ёш оилалар учун 32 хонадонлик турар жой биносининг қурилиши.

КНАУФ компанияси – жаҳондаги қурилиш материаллари йирик ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиб, анчадан бери қуруқ қурилиш инновацион технологияларни қўллаш билан боғлиқ янги қурувчилик касбларига ўқитиш жараёнининг олдинги сафида турибди. МДҲ мамлакатларида ўз фаолиятини юрита бошлагандан бери КНАУФ фирмаси замонавий қурилиш технологиялари ва материаллари билан ишлайдиган мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш тизимига инвестициялар киритиб келмоқда. Бу компания фалсафасининг бир қисми – “КНАУФ тўпламли тизимлари”нинг ажралмас элементидир, бундай сиёсат КНАУФ маҳсулоти қўлланилишининг юқори сифатини таъминлаш имконини беради.

КНАУФ компанияси тўғрисида

КНАУФ гуруҳи – халқаро компания бўлиб, 1993-йилдан бери Россия ва МДҲ мамлакатларида ўзининг инвестицион фаолиятини амалга ошириб келмоқда. Бугунги кунда КНАУФ гуруҳи жаҳондаги қурилиш материалларининг энг йирик ишлаб чиқарувчиларидан биридир.

ТАҚИ тўғрисида

ТАҚИ 1991-йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига биноан ташкил қилинган. Институт мамлакатнинг архитектура ва қурилишда ихтисослашган асосий ўқув муассасаларидан бири ва миллий кадрларни тайёрлашга масъулдир. Ҳозирги вақтда ТАҚИда қуйидаги факультетлар фаолият юритмоқда: архитектура факультети, қурилиш факультети, инженерлик коммуникациялар қурилиши факультети, Қурилиш соҳасида менежерлар тайёрлаш бўйича ўқув маркази.

СамДАҚИ тўғрисида

СамДАҚИ 1966-йил июль ойида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошида ташкил қилинган  ҳамда архитектура ва қурилиш соҳасидаги етакчи регионал ўқув муассасаларидан бири ҳисобланади. СамДАҚИ “архитектура ва қурилиш” йўналиши бўйича юқори малакали мутахассисларни нафақат Ўзбекистон қурилиш саноати бозори учун, балки Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари учун ҳам тайёрлайди. Бугунги кунда СамДАҚИ да қуйидаги факультетлар фаолият юритмоқда: архитектура факультети, қурилиш факультети, инженерлик коммуникациялар қурилиши факультети, қурилишни бошқариш факультети.