Viloyat
Buyurtma qoldirish
YANGILIKLAR

КНАУФ Қурувчилар куни муносабати билан онлайн фестиваль ўтказади

Онлайн кўринишдаги байрам тадбирлари анъанавий тарзда Ўзбекистоннинг барча вилоятларини қамраб олади. Фестиваль дастуридан фойдали маҳорат дарслари, совғалар ила танловлар, хайрия акцияси ҳамда республика миқёсида ўтказиладиган машҳур Мозгобойня ўйини ўрин олган.

Қурувчилар кунига бағишланган KNAUF ONLINE FEST 2020 илк маротаба онлайн кўринишда ўтакзилиб, 10-16 август кунлари бўлиб ўтади.

Қурувчилар кунига бағишланган KNAUF ONLINE FEST

«Ўзбекистонда КНАУФ компанияси Қурувчилар кунини ҳар йили кенг миқёсда нишонлаб келади. Биз ушбу яхши анъанани бузмаган ҳолда бу йили ҳам катта фестиваль ҳафталигини ўтказишга қарор қилдик.
KNAUF ONLINE FEST 2020нинг барча тадбирлари онлайн кўринишда бўлиб ўтади. Яшаш жойлари қаерда бўлишидан қатъий назар барча ўзбекистонликлар байрам тадбирларида иштирок этишлари мумкин бўлади. Қурувчилар кунини уйдан чиқмай ва ўз саломатлигингизни асраган ҳолда нишонланг,» – дея, мурожаат қилди, КНАУФнинг Ўзбекистондаги  корхоналари раҳбари Дмитрий Дерипалко.

KNAUF ONLINE FEST 2020 қатнашчиларини нималар кутяпти:

  • TikTokда рақс флеш-моби;
  • Facebookда фотосуратлар танлови. Энг қизиқарли фотосуратлар пойтахтнинг LED -экранларида намойиш этилади;
  • радиовикториналар;
  • КНАУФдан қимматбахо мукофотлар ва совғалар;
  • хайрия акцияси. КНАУФ Қурувчилар кунига бағишлаб Инстаграмда махсус юз ниқоби лойиҳасини ишга туширди. Ушбу юз ниқобидан фойдаланган ҳолда видеога олинган ҳар бир сторис эвазига компания Эзгу Амал хайрия жамъгармаси ҳисобига 5 минг сўм миқдорида маблағ ўтказади;
  • қизиқарли Мозгобойня. Оила аъзоларингиз ёки дўстларингиз билан онлайн-жангда иштирок этинг!
  • фойдали маҳорат дарслари;
  • DJ Piligrim, «Сетора» гуруҳи, DJ Petishka, DJ BACARDIлардан чиқишлар.


Танловлар ғолиблари 16 август куни байрам концертининг тўғридан-тўғри узатиладиган эфирида рандомайзер ёрдамида аниқланадилар.

KNAUF ONLINE FEST 2020 онлайн фестивалининг батафсил дастури сайтида жойлаштирилган.