Viloyat
Buyurtma qoldirish
YANGILIKLAR

Murad Buildings ва Қозоғистоннинг BI Group ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган компанияни асос солдилар

2020 йил 1 март, Тошкент шаҳри — Мамлакатнинг илғор қурувчиси Murad Buildings ва Қозоғистон қурилиш соҳасининг етакчиси BI Group ҳамкорликда янги NRG қурилиш компаниясини (марказий офиси Тошкент шаҳрида жойлашган) ташкил этганликлари ҳақида эълон қилдилар.

Murad Buildings ва Қозоғистоннинг BI Group

Янги ташкил этилган корхонанинг илк сармоявий лойиҳаси Тошкентнинг Миробод туманида NRG Oybek турар-жой комплексини қуриш бўлади: ҳамкорлар лойиҳага 33 млн. $ инвестиция киритмоқда ва деярли 60 минг кв. метр турар-жойни 2021 йил августда топширишни режалаштирмоқда.
 
Murad Buildings ва Қозоғистоннинг BI Group

Murad Buildings ва Қозоғистоннинг BI Group

Ҳамкорлар Ўзбекистонда қурилиш ва менеджментнинг илғор усуллари, қурилиши материаллари ва уларни қўллаш амалиётлари, шунингдек ахборотни қайта ишлаш ва лойиҳаларни режалаштириш учун рақамли ечимларга катта урғу беришни режалаштирмоқдалар. Жаҳоннинг энг сўнгги ечимларини ўзида акс эттирган «ақлли уй» ва «ақлли таъмирлаш» каби технологиялар асосида уйни, ақлли бошқаришга катта эътибор қаратишларини билдрдилар. Масалан, шлагбаумлар ва подъезд эшикларининг очилиши, хавфсизлик тизими, коммунал сарф-харажатларни оптималлаштириш — буларнинг барчаси мазкур уйларда истиқомат қилувчилар томонидан мобиль иловалар ёрдамида узоқдан туриб назорат қилинади ва бошқарилади.

Murad Buildings ва Қозоғистоннинг BI Group

«NRG — бу маслакдошлар иттифоқи. Murad Buildings ва BI Group бир хилдаги ҳамоҳанг номлар шуни кўрсатадики, биз ўзимизнинг энг муҳим вазифамизни бирдек кўрамиз: ҳар томонлама қулай маконларва иншоотлар қуриш ҳамда сервис тақдим этиш. Бизнинг қозоғистонлик ҳамкоримиз Ўзбекистон бозорига девелопментда инновацион ёндашув, жараёнларни рақамлаштиришда катта тажриба ва Ўзбекистон Республикаси Президенти бу йил Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида муҳимлигини таъкидлаган инвестициялар билан кириб келмоқда. Компанияларимизнинг ҳамкорликдаги иши қуриб битказилган турар-жойлар ҳажмини кенгайиши, уларнинг сифатини ошиши ва истеъмолчи учун нархларни пасайишига олиб келишини кутмоқдамиз», — қайд қилади Murad Buildings асосчиси ва раҳбари Мурад Назаров.

Murad Buildings ва Қозоғистоннинг BI Group

«Ишончим комилки, BI Group ва Murad Buildings ҳамкорлик доирасида ҳақиқатан ҳам ноёб, ўта илғор лойиҳаларни амалга оширади. Бизнинг ўз соҳамиздаги билимларимиз, экспертиза ва орттирган тажрибамиз қўшма компаниянинг муваффақияти учун жуда яхши асос яратади. BI Group юқори корпоратив стандартларни ва илғор технологик ечимларни, Murad Buildings эса — Ўзбекистон бозорини тушунишни, йўлга қўйилган амалий алоқаларни, ишончли етказиб берувчиларнинг кенг доирасини ва яхши йўлга қўйилган бизнес-жараёнларни киритади. Биз шунчаки уйлар қурмаймиз — бизнинг ёндашувиўта миз шу уйларда истиқомат қилувчилар учун уларнинг ҳаёт сифатини янги даражага кўтарадиган пухта ўйланган экотизим яратишни кўзда тутади», — таъкидлайди BI Group директорлар кенгаши раиси Айдин Рахимбаев.

Murad Buildings ва Қозоғистоннинг BI Group

Murad Buildings ва Қозоғистоннинг BI Group

Тошкент лойиҳасини амалга оширишдан ташқари NRG компанияси янги инвестиция лойиҳаларини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам амалга оширишни режалаштирмоқда.


BI Group

BI Group — Қозоғистондаги энг йирик девелопер компанияси. 25 йил ичида 150 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди, бу лойиҳалар доирасида 5 млн. кв. метр уй-жой, тижорат мақсадларига мўлжалланган кўчмас мулк, йўллар, инфраструктура ва саноат объектлари қурилган. BI Group ENR TOP-250 Global Constractors якка тартибда қурувчилар жаҳон рейтингида 186-позицияни эгаллайди.


Murad Buildings

Murad Buildings — Ўзбекистон бозорида 15 йиллик тажрибага эга бўлган етакчи ва жуда тез ривожланаётган девелоперларидан бири. Компаниянинг фаолияти илғор меъморчилик ечимлари ва юқори сифати билан ажралиб турадиган ноёб турар-жой комплексларини яратишга йўналтирилган. 2003 йилдан буён Murad Buildings нуфузли уй жойлар бўйича 14та лойиҳан ва майдони жами 100 минг кв.мга тенг тижорат иншоотлари лойиҳаларини амалга оширишга муваффақ бўлди.

Murad Buildings ва Қозоғистоннинг BI Group