Viloyat
Buyurtma qoldirish
MASLAHATLAR

Тўғри блондинка тўғри гулқоғозларни қандай қидирган

Менинг ҳикоям мен қандай қилиб таъмирлашни бошлаганим ҳақида боради. Бу воқеа раҳбарият тақдим этган таътилсиз бўлмаган бўлар эди.

Ўзимча ўйладим, ана, вақтни фойдали ўтказиш ва анча вақтдан бери тинчлик бермаётган иштиёқни амалга ошириш учун имконият – ташқи кўринишни ўзгартириш (ўзимники эмас, менинг блондим мани ҳозирча қониқтирмоқда). Ўзгаришни менинг хонадоним сўраётган эди.

Дарҳол белгилаб ўтмоқчиман, мен иқтисодли ва мустақил аёлман. Мен, демак, интерьер расмлари ва янада кўпроқ менинг яшаш майдоним қандай чиройли ва шинам бўлиб қолиши ҳақида ҳаёл суриб илҳомланиб кетдим. Маълумки, таъмирлаш усталар қидиришдан бошланади. Яхши, шундай Ustabor.uz каби ажойиб портал мавжуд. Бу ерда, уйдан чиқмаган ҳолда, усталар профилини топдим, ишларининг фотосуратларни кўрдим, фикрларни ўқидим ва кўзимга кўринган мутахассисни танладим. Яхши усталар йшлда ётмайди – улар Ustabor.uz каталогида.

Ишчи келди, нима ва қанча харид қилиш кераклигини айтди. Осон, - дедим мен, чунки харидда менга тенг келадигани йўқ (бундай деб мен аввал ўйлардим). Бозорга бориб уста ёзиб берган, елим, бўёқ, энг пахмоқ валиклар ва яна кўпгина нарсалар сотиб олдим. Гулқоғоз қидирмоқдаман... Ҳеч қачон ўйламаганман, чиройли гулқоғозларни танлаш шунчалик қийинлигини. Мен ҳаттоки кўйлакларимни бундай қийинчиликда танламаганман. Ё ранглари тўғри келмайди, ё ялтироқлари кўп ва умуман, ҳаммаси у эмас! Охир оқибатда, 20 та дўконларни ўтиб бўлгандан сўнг, чарчаб ярим ҳуш йўқотиш ҳолатида, уйга кетишга қарор қилдим.

Яхши, мени тушунадиган уста далда берди. Ҳамда, менинг сўровларга биноан менга Қурилиш марказига боришимни тавсия қилди. У ерда, дейди у, дўконларни айланиш ҳам иссиқ эмас ва эксклюзивлари бор 

Деворлар шилинган ва таътил ҳам, кечирасиз, резинали эмас, нима қилиш керак, бориш керак!

Ҳа, бу уста ўзининг тавсияси билан аввалроқ қаерда эди??? Қайтиб, албатта сўрайман! Бу ерда ҳақиқатда менга керак бўлган катта танлов мавжуд. Дўконларни ўтиб чиқдим ва янада эсанкираб қолдим. Энди қандай қилиб бача гўзалликлар ичидан чиройлироғини танласам экан? Қурилиш комплексининг тўртинчи қаватида дўконга кирдим, бу ерда мени жуда самимий кутиб олдилар.

Гап келганда, сотувчиларнинг саводли маслаҳатлари ўз ишини қилди – мен ЎЗ гулқоғозларимни танладим. Дўкон, ELEGANT HOUSE деб номланади. Кейинроқ аниқлаштирганим бўйича, улар Ўзбекистоннинг қурилиш бозорида 20 йил давомида фаолият юритиб келмоқдалар. Диққат, топишмоқ: уларнинг дўкони Қўйлиқда ҳам бор, бошида у ердан харидларни амалга оширганман. Аммо нега мен уларни у ерда кўрмадим, бошқа мавзу... Балким, жуда чарчаганимдан, оддийгина уларнинг олдига етиб бора олмагандирман ёки яна  бошқа нарсадир ...

гулқоғозларни қандай

гулқоғозларни қандай

ELEGANT HOUSE нинг ассортименти нафақат таасурот қолдирди, балки шинам интерьер ҳосил қилишда менинг орзуларимни амалга оширилишининг тўғри йўлдалигим менга ишонч туғдирди! Умуман олганда, дўконда ҳар хил табга ва рангдаги гулқоғозларнинг катта танлови мавжуд. Гулқоғозларни улар Италиядан, Германиядан, Хитойдан, Россиядан ва Белоруссиядан олиб киришар экан. Ва бир ҳафтада икки маротаба ELEGANT HOUSE коллекцияси гулқоғоз дунёсининг янгилари билан тўлдириб борилади. Нархлар ҳам бу ерда жуда тўла тўкис адекватдаир – 15 минг ва ундан юқори. Нархлар ишлаб чиқарувчи мамлакат, товар сифати ва унинг кенглигига боғлиқдир. Худди шундай, менинг эътиборимни расталарда турган атиргул ва мовий рангли таркибли пакетлар тортди. Маълум бўлишича, бу бизнинг маҳаллий ишлаб чиқарилган ICHANKI суюқ гулқоғозлардир! Девор қопламаларидан ташқари, бу ерда фасад ва ички ишлар учун водоэмульсион бўёқлар, буюртмага эксклюзив таркеттлар ва пенополистиролдан шифт плинтуслари таклиф қилинади. Буларнинг барчаси ELEGANT HOUSE дўконининг флаерида ёзилган, бу флаерни тақдим қилганга 5 дан 15 % гача ҳажмда чегирмалар тақдим этилади.

гулқоғозларни қандай

Агар сиз ҳали ўз яшаш жойингизни чиройли қилиш бўйича аниқ бир хулосага келмаган бўлсангиз, у ҳолда тажрибали сотувчи-маслаҳатилар сизга ёрдам берадилар. Улар гулқоғозларнинг идеал мутаносиблигида танлов қилиб берадилар, индивидуалликни намоён қилиб бериш ва фотопечать билан фойдаланувчи интерьернинг уникал жиҳозланиши этиб беришади.

P.S. ELEGANT HOUSE дўконига уларнинг маҳсулотлари, танловда ёрдамлари, самимий кутиб олишга ва мендек мураккаб харидорларга нисбатан сабрликлари учун катта раҳмат. Мижоз ҳақ бўлмаслиги мумкин, аммо у албатта хурсанд бўлиши керак. Бинобарин, бу гулқоғозларни ёпиштирувчи уста ҳам менинг танловимни маққул деб топди.